UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

20 апр 11:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Уч нафар курашчи қизимиз Олимпиада лицензион турнирининг 1/2 финалида!

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири давом этмоқда.

Бироз аввал аёллар кураши бўйича Париж-2024 Олимпиадаси лицензиялари учун кечаётган мусобақанинг саралаш баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг уч нафар курашчиси саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, 1/2 финалга йўл олди. 

Шу кунгача аёллар курашида Олимпиадада иштирок этмаганмиз. Бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланадиган 1/2 финал беллашувларида ғалаба қозонган курашчилар Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритади. Актенге Кеунимжаева, Шоҳида Аҳмедова ва Лайлохон Собирова ана шу тарихни ёзиш учун гиламга чиқишади.   


1/2 финалда курашадиган қизларимиз:

50 кг: Актенге Кеунимжаева – Менг Ҳсуан Ҳсиех (Хитой Тайпейи)

53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Панг Кинаю (Хитой)

57 кг: Лайлохон Собирова – Аншу Аншу (Ҳиндистон)


Қолган курашчи қизларимиз Гулмира Айтмуратова (62 кг), Набира Эсенбаева (68 кг) ва  Светлана Оқназарова (72 кг) саралаш босқичида мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 апр 12:36:32
Dilshod Uzoqov
3 tadan bittasi olar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг