UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

06 авг 16:35
Янгиликлар

Шахмат

Уч нафар ёш гроссмейстеримиз Абу-Дабида маҳоратини намойиш этяпти

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

26th Abu Dhabi International Chess Festival мусобақасида 27 давлатдан 150 нафар шахматчи ғолиблик йўлида дона суряпти. Улардан 55 (34 халқаро гроссмейстер) нафарининг гроссмейстер эканлиги ушбу турнирнинг нуфузидан дарак бермоқда. Украиналик халқаро гроссмейстер Юрий Криворучко (2686) мусобақанинг рейтинг-фаворити ҳисобланади. 

Абу-Дабидаги шахмат фестивалида юртимиз шарафини уч нафар ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ҳамда яна бир шахматчимиз, спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев ҳимоя қилмоқда. 

Бешинчи турда Абдусатторов (2594) оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган эронлик халқаро гроссмейстер Парҳам Мақсудлу (2656)га ютқазиб қўйди. Учрашув олдидан ҳар икки шахматчи ҳам 3,5 тадан очкога эга бўлиб туришганди.

Нодирбек Ёқуббоев (2574) эса аксинча қора доналарда ўйнашига қарамай, арманистонлик халқаро гроссмейстер Владимир Акопян (2650)ни таслим этишнинг уддасидан чиқди. Бу икки гроссмейстер 3 очкодан жамғаришган эди. 

Жавоҳир Синдаро (2507) бу турда оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Сури Вайбхав (2591) билан муросага келди. Акром Тошхўжаев (2123) хитойлик Ни Ши Гун билан дуранг ўйнади. 

Бугун ўтказиладиган 6-тур олдидан грузиялик халқаро гроссмейстер Баадур Жобава (2584) юз фоизлик кўрсаткич, яъни 5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Эронлик Парҳам Мақсудлу 4,5 очко билан иккинчи, ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев қўшимча кўрсаткичларга кўра 4 очко билан учинчи ўринни банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг