UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

17 окт 10:19
Янгиликлар

Шахмат

Уч ёш тоифасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Руқия Олимова кумуш медални қўлга киритди

3-16 октябрь кунлари Албаниянинг Дуррес шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) қоидалари асосида, 11 турдан иборат швейцарча тизимда ўтказилди. Унда 83 давлатдан 720 нафар шахматчи 6 та гуруҳда баҳс олиб борди.

Эътиборга молик натижага 14 ёшли шахматчилар ўртасидаги баҳсларда эришилди. Ушбу тоифада иштирок этган иқтидорли шахматчимиз Руқия Олимова 9 очко тўплаб, Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибасига айланди.

Жаҳон чемпионатининг 18 ёшгача бўлган баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган биринчи рақамди шахматчимиз Афруза Ҳамдамова 8 очко тўплади ва 5-ўрин билан кифояланди. 

Якуний натижалар 18 ёшгача:

Ҳамдамова Афруза – 8 очко, 5-ўрин

Каримова Гулдона – 6,5 очко, 15-ўрин

Актамова Зилола – 6 очко, 34-ўрин

Абдужабборова Васила – 5 очко, 49-ўрин

Назиралиев Қиличбек – 5,5 очко, 66-ўрин


16 ёшгача:

Имомқўзиева Нилуфархон – 7 очко, 12-ўрин

Белая Лилия – 6 очко, 32-ўрин

Омонов Асроржон – 7 очко, 15-ўрин

Азизов Саъдулло – 6,5 очко, 33-ўрин

Мухсинов Муҳаммад Юсуф – 6,5 очко, 42-ўрин

Элмирзаев Хондамир – 6 очко, 55-ўрин

Абдуҳакимов Акбарали – 5,5 очко, 72-ўрин


14 ёшгача:

Олимова Руқия – 9 очко, 2-ўрин

Нуруллаева Дилноза – 6,5 очко, 27-ўрин

Давлатова Севинч – 5 очко, 63-ўрин

Исламов Шахзод – 6,5 очко, 38-ўрин

Баҳодиров Абдулқодир – 6 очко, 51-ўрин

Воҳидов Саидхўжа – 4 очко, 126-ўрин

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг