UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Ўсмирларимиз Almaty Cadet Asian Cup 2026 турнирида 26 та медаль билан биринчи бўлишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59Нурсултон Рўзибоев: "Қирғизистон ва Тожикистон ММА жангчиларининг даражаси бизникилардан баландроқ" 0 10:34Вьетнам уруши фахрийлари Оқ уйдаги UFC турнирини бекор қилишга уринмоқда 0 10:06Жаҳон чемпионатида ҳакамлар қанча маош олади? 0 09:37Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди 0 08:50Учта вазнда собиқ жаҳон чемпиони бўлган боксчи Муроджон Аҳмадалиевга жанг таклиф қилди 0 08:24Маҳмуд Мурадов иккитагина жанг орқали миллион доллар ишлаб олиш имкониятини қўлга киритди 0 07:53Тарихий мундиал. Бугун биз кутган ЖЧ-2026`га старт берилади 0 07:21Кун суратлари: Оқ уй ёнида октагон ўрнатилди 0 18:45Азат Максум ACA билан шартнома имзолади 0 18:11Конорга спарринг шерик бўлган ҳамюртимиз нуфузли ММА Лигаси билан шартнома имзолади 0 17:23ЖЧ-2026`да иштирок этадиган мураббийлар қанча маош олишади? Каннаваро Топ-5`да! 0 16:51Усик ва Дана Уайт 2026 йилда спортдаги таъсир доираси кенг 100 киши рўйхатига кирди 0 16:262026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди 0 16:02Жанги бекор бўлган Нурмагомедовга янги рақиб берилди 0

11 июн 08:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Учта вазнда собиқ жаҳон чемпиони бўлган боксчи Муроджон Аҳмадалиевга жанг таклиф қилди

Филиппинлик таниқли боксчи Жон Риэль Касимеро ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг қилиш истагини билдирди.

Маълум қилинишича, Касимеро 6 июнь куни Япониянинг Айти шаҳрида бўлиб ўтган проф бокс оқшоми доирасида мексикалик Луис Нерини тўртинчи раундда нокаутга учратганидан сўнг ўзининг кейинги рақиблари ҳақида гапирган. Дастлаб у мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэни жангга чақирган бўлса, кейинчалик Муроджон Аҳмадалиев билан рингга чиқишни хоҳлашини айтган.

Боксга ихтисослашган қатор манбалар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, филиппинлик боксчи Иноуэга қарши жанг ҳозирча амалга ошмаслиги мумкинлигини таъкидлаб, диққатини Аҳмадалиевга қарши эҳтимолий тўқнашувга қаратган.

Ҳозирча мазкур жанг бўйича расмий музокаралар бошлангани ёки томонлар ўртасида келишув мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев (15-2-0) иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони саналади. 37 ёшли Жон Риэль Касимеро (36-5-1) эса фаолияти давомида учта вазн тоифасидаги турли камарларга эга чиққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг