UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

13 июн 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 263. Адесанья камарни сақлаб қолди, Фигередодан камарни олиб қўйишди ва бошқа натижалар

Аризона штатида UFC 263 турнири ниҳоясига етди.


Бугунги барча натижалар:

Исраэль Адесанья - Марвина Веттори (Адесанья 50-45, 50-45, 50-45 ҳисобларида ғалаба қозонди)

Брендон Морено учинчи раундда Дейвисон Фигередони бўғиш усулида мағлуб этди

Леон Эдвардс Нейт Диазни очколар эвазига мағлуб этди (49-46, 49-46, 49-46).

Билол Муҳаммад Демиан Майани очколар эвазига мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28).

Пол Крейг Жамал Хиллни биринчи раунда техник нокаут эвазига мағлуб этди

Мовсар Евлоев Хаким Даводуни очколар эвазига мағлуб этди (29-27, 29-27, 29-27).


Бугунги жанглар ўз якунига етди. www.olamsport.com сайтида турнирдан матнли трансляция олиб борилди. Бизни кузатишда давом этинг. 

10:24 Бугунги асосий учта жангда, Исраэль Адесанья, Брендон Морено ва Леон Эдвардс ғалаба қозонди!

10:22 Шундай қилиб, "Иззи" Адесанья Марвин Веттори устидан ажойиб ғалаба қозонди. Жанг бироз пассив кечди. Адесанья Ветторини классда ютиб кетди.

10:19 AND STILL!!! Исраэль Адесанья 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди!

10:18 Исраэль очиқчасига Ветторининг устидан кулмоқда. Унинг актёрлик қобилияти, бизнинг актёрлардан юқорилиги кўриниб турибди

10:17 ЖАНГ ТУГАДИ! "Иззи" ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти.

10:14 Исраэль оёқ зарбалари ва масофани ушлаш орқали мақсадига яқинлашмоқда. Ветторидан эса ўхшамаган тейкдаунлар ва клинч

10:12 Жангнинг асосий қисми, клинчда, "сетка"га тиралган ҳолда ўтмоқда

10:11 БЕШИНЧИ, ЧЕМПИОНЛИК РАУНДИ!

10:10 Жангда темп бироз паст.

10:07 4 раунд. Исраэль тейкдаунлардан осон чиқиб кетяпти

10:04 Марвин Ветторининг мураббийи: "У сени зарбалар сони бўйича ютиб кетяпти, бироз агрессивроқ бўл" 

10:04 Учинчи раунд якунланишига бироз қолганда Адесанья Марвиннинг "нозик" жойига зарба бериб юборди. Афтидан, ҳаммаси яхши.

10:03 Лоу-кикдан сўнг Веттори йиқилиб тушди.

10:03 Оёқ билан берилган зарбалар 24-6, Адесанья фойдасига. Лоу-киклар Марвинга сезиларли зарарлар етказмоқда.

10:00 Марвин Веттори Адесаньяни бўғиб қўйишига сал қолди, аммо Адесанья вазиятни ўнглади.

9:58 Ветторининг мураббийи "Биз ютқазяпмиз" деди. Балки, бу Марвиннинг концентрацияни ёқотмаслиги учун айтилгандир. 

9:56 2 раунд тугади. Жуда тенгма-тенг жанг. Веттори ажойиб таассурот қолдирмоқда. Аммо "Иззи" ҳаммасини назорат қилгандек туйилмоқда.

9:51 Биринчи раунд тугади. Бироз устунлик Марвин Ветторида бўлгандек туйилди. Умуман олганда жангчилар бу раундни бир бирларини ўрганишга сарфлашди.

9:49 Биринчи раунд. Марвин Ветторидан биринчи тейкдаун. Марвин Исраэлнинг Блахович билан жангини томоша қилган шекилли. Аммо, ҳаммаси ортда қолди. Жангчилар стойкада жангни давом эттиришади.

9:45 ЖАНГ БОШЛАНДИ!

9:44 Яна ўша ҳолат. Мухлислар увиллашмоқда, бу сафар Марвин Ветторига қарши. Адесанья эса Янги Зеландиялик бўлса ҳам, АҚШда "любимчик"

9:41 Марвин Веттори 5талик ғалабали серияга эга, Исраэльда эса -1. Аммо, бу олдиндан баҳо беришга сабаб бўлмайди

9:40 Исраэль Адесанья ўзгача кўринишда чиқиб келмоқда

9:36 Веттори октагонга чиқиб келмоқда

9:32 Веттори пресс-конференцияда кўп нарсани ваъда қилган. Кўрамиз у бу гапларни хақиқатга айлантира олармикан. Ҳар ҳолда, Фигередо кечаги гапларига жавоб бера олмади, Ветторичи?

9:29 НАВБАТ АСОСИЙ ЖАНГГА! Исраэль Адесанья ва Марвин Веттори жанги. Исраэль чемпион, Марвин эса даьвогар. Бу икки жангчининг ўзаро иккинчи жанги, биринчисида Исраэль Адесанья ғалаба қозонган.

9:24 Брендон Морено Мексикалик илк чемпион!

9:22 Морено қувонч кўзёшларини тия олмади. "Мен яқиндагина Мексикадаги қишлоқларнинг бирида оддий йигит эдим. Ҳозир эса сен билан турибман Жо (Роган)!", -деди Брендон Морено.

9:17 Брендон Морено 3 раундда Дейвисон Фигередони бўғиш услуби билан мағлуб қилди!

9:17 ЖАНГ ТАМОМ!!! Брендон Морено янги чемпион!!!!!

9:14 Моренонинг кўзида қонталаш (гематома) ҳолати кўринмоқда

9:14 Иккинчи раунд. Фигередо раунднинг дастлабки икки дақиқасини партердаги устунлик билан ўтказди. Кейинги дақиқаларда эса, Морено айнан шу ишни амалга оширди. Ушбу раундда стойкадаги жангни деярли кўрмадик. Раунд тугади.

9:08 Морено ушбу нокдаун ҳисобига раундни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

9:07 Буум! Брендон Морено Фигередога жуда кучли зарба берди, Фигередо мувозанатни йўқотди. Хаммаси жойида, Фигередо партерда вазият юмшатди. 

9:00 Жанг бошланди. Мухлислар бу сафар Бренден Морено билан, улар Фигередони увиллашлар билан кутиб олишмоқда.

8:59 Икки жангчи ўртасидаги биринчи жанг дуранг билан якунланганди. Улар орани очиқ қилиш учун иккинчи жангни ўтказишмоқда.

8:54  Навбат Дейвисон Фигередо  (56,7 кг) — Брэндон Морено (56,7 кг) ўртасидаги энг енгил вазн чемпионлик жангига.

Мана ўша зарба: Леон Эдвардс ўзини йўқотиб қўйган ва сал қолса жангни бой бериб қўйиши мумкин бўлган ҳолат.

8:47 Нейт Диаз мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда, охирги раунддаги ҳаракатлари жуда ажойиб бўлди, Нейтга бир неча дақиқа етишмади.

8:44 Леон Эдвардс очколар ҳисобига ғалаба қозонди! Мухлислар увиллашмоқда, улар Нейтни севишади.


8:43 НЕЙТ ДИАЗ!!!!!!!!! АЖОЙИБ ЗАРБАДАН СЎНГ ЛЕОН МУВОЗАНАТНИ ЙОҚОТДИ!!!! ЛЕОН ЗЎРҒА ТИРИК ҚОЛДИ, У СОАТГА ҚАРАМОҚДА! БЎЛДИ, ЛЕОН ЖОН САҚЛАБ ҚОЛДИ. ЖАНГ ТУГАДИ.

8:37 Охирги раунд. Нейт жангни сақлаб қолиши учун қандайдир мўжиза кўрсатиши лозим, унинг қўлидан келади.

8:36 4 раунд тугади. Умумий картинада Леон Эдвардс катта устунликга эга. Нейт Диазга эса шунчаки қойил қолиш керак. Чап кўзидан мунтазам қон кетмоқда, у эса курашишда ва зарбалар беришда давом этмоқда.

8:31 Кардио масаласида 4 раундда Леон устундек кўринмоқда. Нейтда жароҳатлар бор.

8:30 Леон Эдвардс жуда осонлик билан тейкдаунларни амалга оширмоқда. Леон тейкдаун ҳолатида, остидаги Диазга жуда қаттиқ зарба берди. Нейт Диазнинг қоши ёрилди. Ҳаммаёқ қонга беланган. 3 раунд тугади.

8:23 2 раунддан тугади. Стойкада Нейт Диаз бироз устундек кўринмоқда. Бир неча зарбаларни қабул қилган Эдвардс жангни партерга кўчиришга интилмоқда. 

8:17 Нейт Диаз жангни рақсга тушиш билан бошлади. Дастлабки 3 дақиқада Нейт бироз устунлик кўрсатди. Охирги икки дақиқада эса Леон Эдвардс тейкдаунни амалга оширди. Аммо Диаз ўз ишининг устаси, тейкдаундан ҳимояланишга эришди

8:12 Америкаликлар Нейт Диазни севишади, улар Леон Эдвардсни шовқинлар билан кутиб олишди. 5 раундлик жанг бошланди!

8:06 Нейт Диаз ва Леон Эдвардс октагонга кўтарилшоқда

8:00 Белал Мухаммад Демиан Майяга қарши жанг ўтказди катта устунлик билан ғалаба қозонди

7:50 Ассалому алайкум қадрли ММА ишқибозлари. Бугун Аризона штатида узоқ кутилган UFC 263 турнири ўтказилмоқда. Сизлар билан бугун Жалолхон Иноғомхўжаев мазкур турнирни онлайн равишда кузатиб боради. 

Бугунги шоу кардидан қуйидаги асосий жангларни бирга кузатиб борамиз:

Исраэль Адесанья 183,5 фунт (83,2 кг) — Марвин Веттори 184,5 (83,7 кг)

Дейвисон Фигередо 125 фунт (56,7 кг) — Брэндон Морено (56,7 кг)

Леон Эдвардс 170,5 фунт (77,3 кг) — Нейт Диас 170 фунт (77,1 кг)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
13 июн 09:02:46
боксёр
5 raundga 1 daqiqa qo‘shganida Edvars nakout bolardi Dias zor jang qildi molodec. Edvars zarba kotarish qiyin ekan
   
13 июн 13:02:21
Javohirjon
Moreno yutib qoudiya Figeredoni
   
13 июн 09:16:45
Ikrom0885
Nma bulyabdi
   
13 июн 09:12:27
Ikrom0885
Ssilka tashlelar Jangni live korish uchun
   
13 июн 09:10:58
Ikrom0885
Tezro yozila
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг