UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

13 июн 07:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 263 турнири бошланди, Евлоевда кетма-кет бешинчи ғалаба + ФОТО

Айни дақиқаларда АҚШнинг Аризона штати Глендейл шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал "Хил Ривер-Арена"да ўтаётган UFC 263 турнирининг прелиум кардидан ўрин олган жангларнинг бирида россиялик 27 ёшли Мовсар Евлоев канадалик 29 яшар Ҳаким Даводуга қарши октагонга кўтарилди. Уч раунд тўлиқ давом этган баҳсда Евлоев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди – 29-27, 29-27, 29-27.

Бу билан Мовсар ватандоши Зубайра Тухуговнинг мағлубияти учун Ҳакимдан реванш олди. Ўтган йилнинг 27 сентябрь куни ўтказилган жангда Даводу Зубайра Тухуговни очколар бўйича мағлубиятга учратган эди. 

Шу тариқа, Мовсар Евлоев UFC промоушенидаги кетма-кет бешинчи ғалабасига эришди. У мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Унинг ММА`даги натижаси - 14 ғалаба! Даводу эса охирги 5 та жангидан иккинчисида мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 263 турнирининг марказий жанги ўрта вазн тоифасида ташкилот чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда даъвогар италиялик Марвин Веттори ўртасида бўлиб ўтади. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг