UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0

22 июн 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 263 турнири иштирокчиларининг гонорарлари эълон қилинди

Аризона штати Атлетик комиссияси UFC 263 турнирида октагонга кўтарилган жангчиларнинг кафолатланган гонорарлари суммасини ошкор қилди.

Ушбу турнир 12 июнь куни Глендэйл шаҳридаги "Гила Ривер" аренада ўтказилиб, оқшомнинг марказий жангида ўрта вазнда UFC чемпиони Исраэль Адесанья италиялик даъвогар Марвин Ветторига қарши октагонга кўтарилиб, ғалабага эришганди. 

Адесаньянинг бу жанг учун кафолатланган гонорари 500 000 долларни ташкил этди. Бу оқшомнинг энг катта гонорари бўлди. Иккинчи ўринда унинг рақиби Марвин Веттори бўлиб, италиялик бу жангдан 350 000 доллар ишлаб олди. Яримўрта вазн вакили Нейт Диас 250 000 долларга эга бўлди.

UFC 263 тўлиқ гонорарлари рўйхати:

Исраэль Адесанья ($500 000) – Марвин Веттори ($350 000)

Брэндон Морено ($100 000) – Дейвесон Фигередо ($210 000)

Леон Эдвардс ($110 000) – Нейт Диас ($250 000)

Белал Муҳаммад ($80 000) – Демиан Майа ($175 000)

Пол Крэйг ($55 000) – Жамаал Хилл ($28 000)

Брэд Ридделл ($40 000) – Дрю Добер ($87 000)

Эрик Андерс ($75 000) – Даррен Стюарт ($45 000)

Лорен Мерфи ($70 000) – Жоанн Калдервуд ($51 000)

Мовсар Евлоев ($36 000) – Хаким Даводу ($55 000)

Пэнни Кианзад ($28 000) – Алексис Дэвис ($43 000)

Террэнс МакКинни ($12 000) – Мэтт Фревола ($23 000)

Стивен Петерсон ($23 000) – Чейз Хупер ($37 000)

Фарес Зиам ($14 000) – Луижи Вендрамини ($15 000)

Карлос Фелипе ($25 000) – Жейк Коллье ($28 000)

Таъкидлаш жоиз, кўрсатилган гонорар суммасига бонуслар, пуллик трансляциялардан тушадиган улушлар, реклама шартномалари киритилмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 июн 13:38:35
Elyorbek Shoyadbekov
Qaysi biriga ishonishiyan bilmisan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг