UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29"Милан" 4 футболчисини трансферга қўяди 0 20:55"Туран жангчиси" UFC`дан четлатилди 0 20:22Ислам Махачевга Конорга қарши бокс жанги таклиф қилинди 0 19:58Кудерметова Cincinnati Open саралаши финалига йўл олди 0 19:33Маркиньос ПСЖ билан 40-совринини қўлга киритди 0 19:00Тошкент мезбонлик қиладиган World Boxing Жаҳон кубоги финал турнирининг саналари ўзгарди 0 18:08Астана Челленжери. Сергей Фомин ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 17:30Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновнинг отаси вафотига муносабат билдирди 0 16:46“Барселона” вингери операция қилинди 0 16:04ИНТЕРВЬЮ. UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов билан суҳбат 0 15:28Цветков ва Ростовцев Будапештдаги турнирда 3 та медални қўлга киритишди 0 14:50Бунақаси биринчи марта: Дана Уайтнинг ёрдамчиси Dana White’s Contender Series турнирида жанг қилиб, UFC шартномасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади 0 14:09Ўзбекистон МТЖ Басрадаги мусобақада иштирок этиши мумкин 0 13:36"Царукян UFC чемпионлик жангига лойиқ" - собиқ чемпион 0 12:45Самбочиларимиз ҳарбий хизматчилар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этишади 0

24 янв 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 270 турниридан ким қанча ишлаб олди? (тўлиқ гонорарлар рўйхати)

Калифорния штати Атлетик комиссияси UFC 270 турнири жангчилари учун кафолатланган гонорарлар тўлов ҳужжатини тақдим этди.

Хабарингиз бор, кеча тонгда АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида UFC промоушенининг 2022 йилдан ўрин олган илк рақамланган турнири ўтказилди. Марказий жангда оғир вазн тоифаси чемпиони Фрэнсис Нганну вақтинчалик камар соҳиби франциялик Сирил Ганни мағлубиятга учратди. 

Кутилганидек, айнан шу жуфтликда оқшомнинг энг катта гонорарига эга чиққан. Фрэнсис Нганну 600 000, Сирил Ган эса 500 000 долларга эга бўлган. Эндиликда собиқ UFC чемпиони Брэндон Морено $200 000 билан учинчи ўринга якун ясаб берди. Кеча уни мағлуб этиб, чемпионлик камарини қайтариб олган Дейвесон Фигередо банкдаги ҳисоб рақамини 150 000 долларга бойитиб олди. 

Турнирнинг россиялик ягона вакили Саид Нурмагомедов 50 000 гонорар (шундан 25 000 доллари бонус)га эга чиқди. Унинг рақиби Коди Стэманн 65 000 доллар ишлаб олди. Кеча Нурмагомедов рақибини биринчи раунддаёқ бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Ушбу кўрсатилган суммага фақатгина кафолатланган гонорар киритилган. Ҳали жангчилар бонус ва пуллик трансляциялардан тушадиган улушга ҳам эга бўлишади.   

UFC 270. Тўлиқ гонорарлар рўйхати:

Фрэнсис Нганну: $600 000 (бонус ҳисобланмаган)

Сирил Ган: $500 000

Дейвесон Фигередо: $150 000 (бонус ҳисобланмаган)

Брэндон Морено: $200 000

Мишель Перейра: $100 000 ($50 000 бонус ҳисобланган)

Андре Фиальо: $12 000

Саид Нурмагомедов: $50 000 ($25 000 бонус ҳисобланган)

Коди Стэманн: $65 000

Майкл Моралес: $20 000 (ғалаба учун $10 000)

Тревин Жайлз: $45 000

Виктор Генри: $40 000 (ғалаба учун $20 000)

Раони Барселос: $29 000

Жек Делла Маддалена: $20 000 (ғалаба учун $10 000)

Пит Родригес: $12 000

Тони Грэвели: $44 000 (ғалаба учун $22 000)

Саймон Оливейра: $10 000

Мэтт Фревола: $46 000 (ғалаба учун $23 000)

Женаро Вальдес: $10 000

Ванесса Демопулос: $24 000 (ғалаба учун $12 000)

Сильвана Гомес Хуарес: $12 000

Жасмин Ясудавичус: $20 000 (ғалаба учун $10 000)

Кей Хансен: $17 000

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг