UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 июл 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 277 турнирининг асосий кардини бошлаб берган Анкалаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди

Айни дақиқаларда АҚШнинг Даллас шаҳридаги "Американ Эйрлайнс-центр" стадионида UFC 277 турнири бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина асосий кардни бошлаб берган биринчи жанг якунига етди. Ярим оғир вазн тоифасида ўтказилган жангда россиялик 30 ёшли Магомед Анкалаев АҚШ вакили, 34 ёшли Энтони Смитга қарши октагонга кўтарилди.

Жанг иккинчи раунддаёқ якунига етди. Анкалаев партердаги устунлик эвазига рақибини техник нокаутга учратди. Рефери Анкалаевнинг жавобсиз зарбалари, Смитнинг чуқур ҳимоясидан сўнг жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Энтони Смит биринчи раунддаёқ оёғини синдириб олган.  

Шу тариқа, Магомед Анкалаев UFC промоушенидаги кетма-кет тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди. Унинг тажрибали рақиби эса бугун 17-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобида 35 та ғалаба бўлиб, рейтингда 5-ўринни эгаллаб турибди. Магомед эса 4-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг