UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0

26 сен 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 281 турнирининг расмий постери намойиш этилди + ФОТО

12 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden саройида UFC промоушенининг яна бир рақамланган турнири бўлиб ўтади.

Ташкилот матбуот хизмати UFC 281 турнирининг расмий постерини эълон қилди. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC камари соҳиби Исраэль Адесанья ҳамда бразилиялик даъвогар Алекс Перейра ўртасида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Адесанья ва Перейра икки бор кикбоксинг бўйича тўқнаш келишган. Ҳар иккала жангда ҳам Алекс Адесаньяни мағлубиятга учратган. 2017 йилнинг март ойида Glory of Heroes 7 турнири доирасидаги жангда Перейра Адесаньяни нокаутга учратган эди.

UFC 281 турнирининг Сo-main event жангида эса аёллар ўртасида минимал вазн тоифаси чемпиони, америкалик Карла Эспарза хитойлик собиқ чемпион Жанг Вейлига қарши октагонга чиқади. Бу Эспарза учун илк чемпионлик ҳимоя жанги ҳисобланади. У шу йил 8 май тонгида АҚШда ўтказилган UFC 274 турнири доирасида Роуз Намаюасни 47-48, 49-46, 48-47 ҳисобларида мағлуб этиб, янги чемпионга айланган эди. 

Шунингдек, UFC 281 турнири кардидан америкалик икки таниқли жангчи - Дастин Порье ва Майкл Чендлер тўқнашуви ҳам ўрин олган. Дастин енгил вазн тоифаси рейтингида 2, Майкл эса 5-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир қизиқарли жанг Янги Зеландия вакили Дэн Ҳукер ҳамда перулик Клаудио Пуэллес ўртасида кечади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг