UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

14 июн 09:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 303 турнирининг янги марказий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

Яримўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг расман бекор қилинди.

Ушбу тўқнашув 29 июнь (бизда 30 июнь тонги) куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнирининг марказий жанги бўлиши керак эди. Ирландиялик машғулотда орттириб олган жароҳати туфайли ушбу жанг бекор қилинди. 

Энди яримоғир вазн тоифасида бразилиялик Алекс Перейра ҳамда чехиялик Иржи Прохазка ўртасида ўтказиладиган жанг марказий мақомда бўлади. Шунингдек, Энтони Смит жароҳат олган Жамал Хиллнинг ўрнини эгаллайди ва Карлос Улбергга қарши октагонга чиқади. Ярименгил вазндаги Брайан Ортега - Диего Лопес баҳси эса оқшомнинг янги co-main event жанги бўлади. Бу маълумотларни шахсан UFC раҳбари Дана Уайт тасдиқлади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Иржи Прохазка яримоғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган UFC камарини қўлга киритиши мумкин эди. Аммо у Алекс Перейрага иккинчи раундда техник нокаутга учраганди. Ўшандан кейин бразилиялик UFC 300 турнирида камарини илк бор муваффақиятли ҳимоя қилди. Алекс биринчи раундда собиқ чемпиони Жамал Хиллни нокаутга учратди. Чехиялик Иржи эса айнан шу юбилей турнир доирасида Александр Ракични иккинчи раундда техник нокаут билан таслим этди. Бу ғалаба унга UFC яримоғир вазнлилар рейтингида биринчи ўринга чиқиб олиши учун етарли бўлди.

Диего Лопес эса ўтган йилнинг май ойида UFC промоушенида дебют қилди. У россиялик Мовсар Евлоевга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Ўшанда кейин Лопес кетма-кет учта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Гэвин Такер, Пэт Сабатини ва Содик Юсуфф таслим этилди.

Шу йилнинг февраль ойида Брайан Ортега бир йиллик танаффусдан сўнги октагонга қайтди. У реванш жангида Яир Родригесни муддатидан аввал таслим этди. Бу билан Ортега кетма-кет иккита мағлубиятли сериясига ҳам барҳам берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг