UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

13 июл 13:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 305 турнирининг асосий карди учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, 18 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 305 турнири бўлиб ўтади.

Ушбу оқшомдан ўрин олган яна бир жанг маълум бўлди.

Енгил вазн тоифасида польшалик аралаш яккакураш устаси, чемпионлик учун собиқ даъвогар Матеуш Гамрот турнир доирасида октагонга чиқади. Унга Янги Зеландия вакили Дэн Хукер рақиблик қилади. Жанг асосий кардга киритилган. 

Турнирнинг марказий жанги эса ўрта вазн чемпиони, ЖАР вакили Дрикюс Дю Плесси ҳамда нигериялик собиқ чемпион Исраэль Адесанья ўртасида кечади.

Маълумот учун, Матеуш Гамрот фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 24 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Дэн Хукер эса ўз ҳисобига 23 ғалаба ва 12 та мағлубиятни ёздириб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг