UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

06 окт 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 307 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бироз аввал АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири якунига етди.

UFC 307 турнири кардидан жами 11 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг 4 таси муддатидан аввал тўхтатилди. Марказий жанг яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра америкалик даъвогар Халил Раунтрини тўртинчи раундда техник нокаутга учратди. 

Оқшомнинг co-main event жанги Жулианна Пенья рақиби Ракэль Пеннингтонни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлубиятга учратиб, UFC чемпионига айланди. Ҳакамлардан икки нафари 48-47 ҳисобидаги ғалабани Пеньяга тақдим этди. Яна бир ҳакам худди шу ҳисоб билан Ракэль ғалаба қозонди деб ҳисоблади. 


UFC 307 турнирининг барча натижалари

Эрта прелим жанглари:

Курт МакГи Тим Минсни биринчи раундда бўғиш усули билан енгди (3 дақиқа 19 сония);

Тиша Пеннингтон Карла Эспарзадан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-28, 30-27);

Райан Спэнн Овинс Сент Прюни биринчи раундда бўғиш усули билан таслим этди (1:35).


Прелим жанглар:

Цезар Алмейда Игорь Потеряни очколар бўйича ютди (30-27, 30-27, 30-27);

Александр Хернандез Остин Хаббардни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (27-30, 29-28, 29-28);

Хоакин Бакли Стивен Томпсонни учинчи раундда нокаутга учратди (2:17).


Асосий кард:

Кайла Харрисон Кетлин Виерани очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 29-28);

Роман Долидзе Кевин Холлэндни биринчи раундда техник нокаутга учратди (5:00);

Марио Баутиста Жозе Алдони ҳакамларнинг айри қарори билан ютди (28-29, 29-28, 29-28);

Жулианна Пенья Ракэль Пеннингтонни ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (48-47, 47-48, 48-47).


Оқшомнинг асосий жанги:

Алекс Перейра тўртинчи раундда Халил Раунтрини техник нокаутга учратди (4:32).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг