UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Расман: Тер Штеген "Барселона"даги 12 йиллик фаолиятидан сўнг жамоасини ўзгартирди 0 10:30Tata Steel Chess 2026. Абдусатторов ҳам, Синдаров ҳам 4-турда ғалаба қозониб, кучли учликка кирди 0 10:09UFC чемпиони Кайла Харрисоннинг фалаж бўлиб қолишига бир баҳя қолди 0 09:48Australian Open. Полина Кудерметованинг 14-ракеткага қарши ўйини 3 сет давом этди 0 09:22Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:01Бокс. Бугун Ўзбекистон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 08:39Ислам Махачев Гэтжи - Пимблетт жангига тахмин билдирди 0 08:14Конорга UFC билан янги шартнома керак: "PPV тизими йўқолди. Февралда музокараларни бошлаймиз" 0 07:30ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:06ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Ном барча нарсадан муҳим. Канело 2025 йилда жуда катта пул ишлаб олди, у Мессини ҳам ортда қолдирди 0 18:45Ўзбекистонлик спортчи стенддан отиш бўйича мусобақада Жаҳон рекордини янгилади 0 18:24Маҳмуд Мурадов супер оғир вазнли кик-боксчи рақиби билан тўқнаш келди (ВИДЕО) 0 18:06Президент Шавкат Мирзиёев спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2026 йил учун мўлжалланган вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди 0 18:01Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман" 0 17:39Айтжан Халмаханов PWL 11 турнирида Олимпиада чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0

22 окт 15:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 321 турнирининг тўлиқ карди: Аспиналл – Ган, Волков – Алмейда, Нурмагомедов – Баутиста

Шанба, 25 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида рақамланган UFC 321 турнири бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг кучли Лигаси матбуот хизмати ушбу турнирнинг тўлиқ кардини эълон қилди. Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифаси чемпионлиги учун амалдаги камар соҳиби, британиялик Том Аспиналл ҳамда рейтингда биринчи ўринда бораётган франциялик Сирил Ган ўртасида ўтказилади. Бу Аспиналл учун илк ҳимоя жанги бўлади. Жон Жонс кетганидан кейин Том тўлақонли чемпионга айланганди. Унгача у вақтинчалик камар эгаси эди. 

Турнирнинг co-main event жанги аёллар минимал вазн тоифасида ўтказилади. Вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун рейтинг пешқадами Вирна Яндироба ўзидан тўрт поғона қуйида бораётган Маккензи Дернга қарши октагонга чиқади. Бу чемпионлик камари Чжан Вэйлига тегишли эди. Хитойлик аралаш яккакураш устаси Валентина Шевченконинг камари учун жанг қилиши боис, унинг чемпионлик унвони вакант дея эълон қилинганди.

Абу-Даби турнири доирасида уч нафар россиялик аралаш яккакураш усталари ҳам рейтинг жангларида октагонга кўтарилади. Ўта енгил вазн рейтингида иккинчи ўринни банд этган Умар Нурмагомедов рейтингнинг тўққизинчи поғонасида бораётган америкалик Марио Баутистага қарши жанг ўтказади. 

Оғир вазн рейтингида иккинчи ўриндан жой олган Александр Волков ўзидан уч поғона қуйида бораётган бразилиялик Жаилтон Алмейдага қарши жанг қилади. Ушбу жанг ғолиби чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади. Яримоғир вазнда Азамат Мурзаканов (рейтингда 10-ўрин) Александр Ракич (7-ўрин) билан ҳисоб-китоб қилади.


Прелим кард жанглари:

Енгил вазн: Насрат Хакпараст – Куиллан Салкиллд

Ўрта вазн: Икрам Алискеров – Юн Ёнг Пак

Енгил вазн: Людовит Клайн – Матеуш Ребецки

Енгил вазн: Абдул-Карим Ал-Селвади – Матеус Камильо

Оғир вазн: Вальтер Уокер – Луи Сазерленд

Ярим енгил вазн: Натаниэль Вуд – Хосе Мигель Дельгадо

Оғир вазн: Хамди Абдельвахаб – Крис Барнетт

Ўта енгил вазн: Азат Максум – Митч Рапосо

Аёллар минимал вазн: Жаклин Аморим – Мизуки

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг