UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0 08:27Никита Цветков Италиядаги халқаро турнирда икки марта шоҳсупадан ўрин олди 0 19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0 17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0

24 янв 09:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 324 тарози натижалари. Икки жангчи, хусусан собиқ UFC чемпиони вазн қила олмади, битта жанг бекор қилинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "Ти Мобайл Арена"да 2026 йилдан ўрин олган илк рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC 324 оқшоми иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Турнирнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун ўтказилади. Унда америкалик Жастин Гэтжи британиялик Пэдди Пимблеттга қарши октагонга чиқади. Турнир хедлайнерлари белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Жастин – 70.31 кг (155 фунт), Пэдди – 69.85 кг (154 фунт) тош босди.

Икки тажрибали жангчи - собиқ UFC чемпиони Дейвесон Фигередо ҳамда Алекс Перез эса белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Фигередо россиялик Умар Нурмагомедовга, Перез эса Чарльз Жонсонга қарши октагонга чиқади. Вазн қилинмаган бўлса-да, ҳар икки жанг ўтказилади. Фақат вазн қила олмаганлар рақибларига ўз гонорарларининг 25 фоизини берадилар. 

Кэмерон Смозермен ва Рикки Турсиос ўртасидаги жанг бекор қилинди. Гарчи вазн бажарилган бўлса-да, Смозермен тарозидан тушаётган ҳушини йўқотган ва касалхонага олиб кетилганн. 

UFC 324 тарози натижалари:

Жастин Гэтжи (70.31 кг) – Пэдди Пимблетт (69.85 кг)

Шон О’Мэлли (61.46 кг) – Сонг Ядонг (61.69 кг)

Вальдо Кортес-Акоста (118.84 кг) – Деррик Льюис (119.52 кг)

Роуз Намаюнас (56.93 кг) – Наталия Сильва (57.15 кг)

Арнольд Аллен (66 кг) – Жин Сильва (66.22 кг)


Прелим жанглар

Дейвесон Фигейредо (62.82 кг) – Умар Нурмагомедов (61.69 кг)

Атеба Готье (84.37 кг) – Андрей Пуляев (84.37 кг)

Модестас Букаускас (92.53 кг) – Никита Крилов (93.21 кг)

Чарльз Жонсон (57.15 кг) – Алекс Перез (58.29 кг)

Александр Эрнандес (70.53 кг) – Майкл Жонсон (70.76 кг)

Дензел Фримен (116.8 кг) – Жош Хокит (106.37 кг)

Кэмерон Смозермен (61.46 кг) – Рикки Турсиос (61.69 кг)

Адам Фугитт (77.56 кг) – Тай Миллер (77.11 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг