UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

25 янв 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 324 турнирининг барча натижалари битта хабарда: Гэтжи иккинчи бор вақтинчалик чемпион!

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да 2026 йилнинг илк рақамланган UFC турнири якунига етди.

Битта жанги бекор қилинган UFC 324 турнирининг 5 та баҳси муддатидан аввал тўхтатилди. Бу турнирда нисбатан камроқ финишлар кузатилди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида Жастин Гэтжи ҳамда британиялик Пэдди Пимблетт ўртасида ўтказилиб, америкалик аралаш яккакураш устасининг ғалабаси билан якунланди. Ҳакамларнинг қарори якдил бўлди: 48-47, 49-46, 49-46.

Шу тариқа, Жастин Гэтжи фаолиятида иккинчи бор енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камарини қўлга киритди. Ушбу камарнинг тўлақонли эгаси Илия Топурия оилавий муаммолари сабаб таътилга чиққан. 

UFC 324 турнирининг co-main event жангида ўта енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Шон О’Мэлли хитойлик Сонг Ядонгни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Жанг якунланганидан сўнг Шон дивизион чемпиони россиялик Петр Янга "вызов" ташлади.

Аҳамияти ва муҳимлиги жиҳатидан учинчи жангда доминиканлик оғир вазн тоифаси вакили Вальдо Кортес-Акоста кетма-кет учинчи нокаутли ғалабасини тантана қилди. У иккинчи раундда америкалик Деррик Льюисни таслим этди.

Асосий кардни очиб берган ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Арнольд Аллен ва Жин Сильва ўртасидаги жангда бразилиялик аралаш яккакураш устаси британиялик рақибини ҳакамларнинг якдил (30-27, 29-28, 29-28) қарори билан мағлуб этди.

Прелим кардни ёпиб берган жанг эса ўта енгил вазн тоифасида ташкил этилди. Унда россиялик Умар Нурмагомедов собиқ чемпион Дейвесон Фигередога қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Умар 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобларида зафар қучди. 


UFC 324 турнирининг барча натижалари:

Жастин Гэтжи Пэдди Пимблеттни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига енгди (48-47, 49-46, 49-46)

Шон О’Мэлли Сонг Ядонгни очколар ҳисоби билан ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Вальдо Кортес-Акоста Деррик Льюисни техник нокаутга учратди (зарба) – 2-раунд, вақти 3:14

Наталия Сильва собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнасни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Жин Сильва Арнольд Аллендан очколар бўйича устун келди (30-27, 29-28, 29-28)


Прелим кард жанглари:

Умар Нурмагомедов Дейвесон Фигередони очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Атеба Готье Андрей Пуляевни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (30-27, 29-28, 29-28)

Никита Крилов Модестас Букаускасни нокаут (зарба) қилди – 3-раунд, 4:57

Алекс Перез Чарльз Жонсонни техник нокаут (зарба) эвазига ютди – 1-раунд, 3:16


Эрта прелим кард жанглари:

Жош Хокит Дензел Фрименни техник нокаутга учратди (жангни давом эттира олмади) – 1-раунд, 4:59

Тай Миллер Адам Фугиттни техник нокаут (тизза билан зарба) қилди – 1-раунд, 4:59

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг