25 окт 00:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров Абу-Дабида ўтказилаётган UFC 333 турнирида октагонга чиқди.
Ҳамюртимиз турнир доирасида британиялик Лоне Кавана билан баҳс олиб борди.
Ўта енгил вазн тоифасидаги рейтинг жанги 1-раундда техник нокаут билан Кавана фойдасига якунланди.
Бу Темировнинг профессионал MMA’даги тўртинчи мағлубияти бўлди. Унинг ҳисобида 20 та ғалаба ҳам бор.
Лоне Кавана эса профессионал фаолиятидаги ғалабалари сонини 11 тага етказди. Жанг олдидан Рамазон UFC рейтингида етти, Кавана эса олтинчи ўринни эгаллаб турганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар