24 окт 17:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади?
Ўзбекистонлик ўта енгил вазн жангчиси Рамазон Темиров бугун, 24 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган UFC 333 турнирида британиялик Лоне Каванага қарши октагонга чиқади.
Темиров ва Кавана ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 25 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 00:15 да бошланиши кутилмоқда.
Жангнинг тўғридан-тўғри трансляцияси Setanta Uzbekistan платформасида намойиш этилади.
Рамазон Темиров MMA’даги фаолияти давомида 20 та ғалаба ва учта мағлубият қайд этган. Лоне Кавана ҳисобида эса 10 та ғалаба ва иккита мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар