UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 мар 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC афсонавий жангчисига ҳурмат кўрсатмади. Оверим олтита жангининг тўрттасида ғалаба қозонганига қарамаcдан UFC'дан четлатилди

Теглар :  ОверимUFC
Лигадаги аҳвол совуқлашаётганидан UFC президенти Дана Уайт уялиши керак.

Россиялик Александир Волков 7 февраль куни UFC афсонаси, оғир вазн тоифасида чемпионлик камарига собиқ даъвогар Алистар Оверимни нокаут қилиб, катта ғалабага эришдгани. Бир ойдан кейин эса Оверим лигадан четлатилди. Бу хабар ММА мухлисларини хайрон қолдирди, чунки бу мағлубиятига қарамасдан у ҳали ҳамон кучли ва зўрларга қарши жанг қилиши мумкин эди.

Оверим UFC'даги оғир вазн тоифасидагилар ўртасида нафақат фахрий, балки энг ёрқин курашчилардан бири эди. Унинг ҳисобида 47 та ғалаба, 19 мағлубият ва битта ҳисобга олинмаган жанг бор. Фаолиятидаги 25 та жангини муддатидан аввал якунлаган, 17 марта кечанинг энг яхши жангчиси бўлган. Брок Леснар, Марк Хант ва бошқа машҳур жангчиларни қўллаб-қувватлайдиганлар каби Оверимнинг мухлислари ҳам уни октагонга қайтишга муносиблигига ишонишади.

Волковнинг ўзи ҳам жангдан сўнг Алистарни четлатишга ҳали вақтли эканлигини таъкидлаган: “ У баҳсни турли ҳаракатлар билан, қирқинчи йилларга хос интеллектда, ақлли жанг олиб бориб ўзининг усулидан фойдаланди. Бу эса рақибларни октагонда қийин аҳволга солиб қўяди, чунки улар уни бошқача кўришга одатланиб қолишган, лекин бу Алистарга кучини тежаш ва максимал даражада ундан фойдаланиш имконини беради. У бор эътиборини жангларга қаратяпти ҳамда имкон қадар тўғри жанг усулини тузяпти”.


Алистар 6 жангдан иккитасини бой берди, лекин афсона билан хайрлашишга бу сабаб бўла оладими?

Оверимнинг четлатилишига ягона сабаб - пул. Фахрий жангчига яна бир бор имконият бериб, нега кам гонарар оладиган ўртача жангчилардан воз кечиш мумкинмас?

2020 йил декабрда Дана Уайт яқин орада UFC кўплаб жангчилар билан хайрлашиши ҳақида айтиб ўтган эди. Ўша пайтда ўрта вазннинг бешинчи рақамли жангчиси Йоэль Ромеро ҳам четлатилганди. Лиганинг сўнгги қарори Алистар Оверим билан хайрлашиш Ромеро четлатилганидан ҳам ғалатироқ бўлди. Ҳозирги вақтда оғир вазн тоифасида янги юлдузлар деярли йўқ, ташкилот бу қароридан тез орада афсусланади.

Оверим ўзининг “Инстаграм“ саҳифасида “Охирги жангим ҳам якунланди. UFC'даги ўн йиллик фаолиятим ажойиб ҳаётий тажриба бўлди. UFC'га, мухлисларимга ва мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Фаолиятимни бундан яхшироқ бўлиши қўлимдан келмас эди. Бунга имконият яратган Дана Уайт ва Лоренсо Фертитга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - деб ёзиб қолдирган у.

Championat.com сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 мар 09:00:24
Anvar Bek
Bu jangchi kelishilgan
Jangda qatnashgan bosa kere
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг