UZ

Сўнгги янгиликлар

02 июн 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC билан шартнома имзолашни кучли рус жангчилари исташмоқда, лекин фақат Хабибнинг жамоасига бундай имконият берилмоқда. Нега?

UFC билан шартномага эга бўлишни россиялик бир неча нафар чемпионлар пойлашмоқда, исташмоқда.

Ярим йилдан бери Альберт Туменов ва Рустам Керимов ўз имкониятларини кутишмоқда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Россиянинг энг кучли ММА промоушени - АCАнинг чемпионлари ҳисобланади. Айнан UFC билан шартнома имзолаш мақсадида АCА билан келишувни узайтиришмади. 

Шунингдек, Россиянинг кучли яккакураш усталаридан Альберт Дураев ва Магомед Магомедов ҳам бир ярим йилдан бери ҳеч қандай жанг ўтказишмади. Улар ҳам Туменов ва Керимов сингари UFCдан жавоб кутишяпти. Нега бундай? Нега фақат Хабибнинг жамоаси UFC билан шартномага эга бўлмоқда?

Хабибнинг жамоаси UFC билан келишувнинг ўзгача усулини ўйлаб топганми?

2019 йилда UFC фақатгина Роман Гогатов билан шартнома имзолади.

2020 йилда эса Умар Нурмагомедов ва Тагир Уланбеков сайёрамизнинг энг кучли ММА компанияси билан шартнома тузишга эришди. Қизиғи, ҳар учала жангчи ҳам Хабибнинг жамоадоши ҳисобланади.

“Хабибнинг борлиги асосий ўрин эгаллаши аниқ. У UFCда анча ишларни амалга ошириб қўйди ва бемалол ташкилот раҳбарига илтимос қилиши мумкин. Тўғри, унинг жамоадошлари ҳам кучли лекин... инсон омили ҳам катта ўрин эгаллайди”, - деган эди Россиянинг машҳур менежерларидан бири Саят Абдрахманов.

UFCга Хабибнинг шериги бўлмасдан туриб қайси йўл билан чиқиш осонроқ?

2018 йилда Россиянинг М-1 промоутерлик компанияси UFC билан келишувга эришганди. Яъни, М-1 чемпиони битта ҳимоя жангида иштирок этганидан сўнг, UFC билан шартнома имзолаш имкониятига эга бўлганди. Шундан сўнг М-1нинг собиқ саккиз нафар чемпиони UFC билан шартнома имзолаганди. Қолган ташкилот чемпионларининг UFCга ўтиши бироз қийинроқ кечмоқда.

Нега кучлиларнинг UFCга ўтиши қийин кечмоқда?

Россиялик эксперт ҳамда мухлисларнинг энг кўп берган саволи: Нега UFC унчалик кучли бўлмаган Сергей Хандожко билан шартнома имзолаб, уни мағлуб этган Альберт Дураевга шартнома таклиф қилмаган. Бу саволнинг жавоби ҳали ҳамон очиқлигича қолмоқда.

Шлеменко UFCдан шартнома кутмоқда, лекин бунга эриша олмайди. Нега?

Россия ММА афсонаси, Bellator собиқ чемпиони Александр Шлеменко UFC билан шартнома имзоламоқчи эканлигини маълум қилганди. Лекин UFC 36 ёшли спортчига шартнома таклиф қилмаслиги аниқ. Сабаби Шлеменко битта жанги учун камида 100 минг доллар олади, UFC эса дебютант жангчиларга ҳеч қачон бундай катта сумма тўламайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг