UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 дек 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпиони Илия Топуриянинг янги вазнга ўтаётгани тасдиқланди

Теглар :  UFCИлия Топурия
Аввалроқ, ярименгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топуриянинг вазн тоифасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бу маълумот расман ўз тасдиғини топди. Испания шарафини ҳимоя қилаётган асли грузиялик аралаш яккакураш устаси ярименгил вазн чемпионлигини вакант қолдириб, енгил вазнда фаолиятини давом эттиради. Бу вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев ҳисобланади.

"Илия ҳар бир жанги олдидан кўп миқдорда вазн ташлашига тўғри келади. Бу ишни ҳар сафар такрорлаш жуда оғир ва мушкул жараён. У ортиқ бундай қилмоқчи эмас. Илия бу оғир жараён давом этишини хоҳламайди. Топуриянинг вазни 85 килограммгача кўтарилади. Жанг пайти эса 66 кг бўлиши шарт. Йигирма килограмм вазн ташлаш организмни қийнаб қўяди. Аслида ҳам шундай бўляпти. Илия тез кунда чемпионлик камарини вакант қолдиради", дея Submission Radio каналига интервью берди Илия Топуриянинг мураббийи Хорхе Климент.

Шунингдек, Климент шогирдининг май ойида енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқмоқчи бўлаётганини ҳам қўшимча қилди. Бразилиялик бу жангга рози бўлмаса, у ҳолда америкалик Дастин Порье варианти кўриб чиқилади. Порьенинг ўзи ҳам Топурия билан жанг ўтказишга қарши эмаслигини айтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг