UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0

18 июн 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР

Аввал хабар берганимиздек, 18 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 305 турнири бўлиб ўтади.

Лига мазкур мусобақанинг марказий жангини расман эълон қилди.

Унда ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиб турган Жанубий Африка Республикаси вакили Дрикюс Дю Плесси собиқ чемпион, нигериялик Исраэль Адесанья билан тўқнаш келади. Жанг 5 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, Дрикюс Дю Плесси фаолияти давомида 23 та жанг ўтказиб, 21 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. У охирги жангида америкалик Шон Стриклендни мағлуб этиб, камарга эга чиққан эди. 

Исраэль Адесанья эса 27 та жангининг 24 тасида ғалаба қозониб, 3 та мағлубият қабул қилиб олган. Қизиғи, Адесанья ҳам ўзининг сўнгги жангини Стриклендга қарши ўтказган. 2023 йил 10 сентябрь куни бўлиб ўтган жангда Шон очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг