UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

24 апр 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 205. Марказий жанг биринчи раундда тўхтатилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири якунига етди.

"ЮЭфСи Апекс" стадиони мезбонлик қилган UFC Fight Night 205 (Vegas 52) турнирининг марказий жанги аёллар яримўрта вазн тоифасида ўтказилди. Унда икки бразилиялик жангчилар - 34 ёшли Аманда Лемос ҳамда 30 ёшли Жессика Андраде бир-бирларига қарши октагонга кўтарилишди. 

Жанг муддатидан аввал якунланди. Андраде биринчи раунднинг ўзида рақибасини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу Андраденинг фаолиятидаги 23-ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида 9 мағлубият ҳам бор. Айни пайтда рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди. Андраде вазн чемпиони Валентина Шевченкога ютқазганидан сўнг, ўтган йилнинг сентябрь ойида Синтия Кальвильони биринчи раундда нокаутга учратган эди. 

Аманда Лемос эса бугун фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Рейтингда 9-поғонани банд этган. Бу вазнга ўтгунига қадар бешта жангда кетма-кет рақибаларини нокаутга учратиб келаётганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг