UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0

02 дек 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 233. Барча тарози натижалари битта саҳифада. Битта жанг карддан "ечилди"

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Остин шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Анъанага кўра, оқшом иштирокчилари тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида иштирок этишди. UFC Fight Night 233 турнирининг асосий жанги енгил вазн тоифасида Бенеил Дариуш (22-5-1) ҳамда Арман Царукян (20-3) ўртасида ўтказилади. Ҳар икки жангчи белгиланган вазн меъёрини бажарди. Бенеил 70,76 кг, Арман эса 70,53 кг тош босди. 

Турнирнинг сo main-event жанги ҳам енгил вазн тоифасида ташкил этилади. Унда Бобби Грин (31-14-1) ҳамда Жалин Тёрнер (18-8) ўзаро октагонда тўқнаш келишади. Аслида Қирол Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо Хукер жароҳат олгани сабабли жангдан "ечилди". 

Остиндаги турнирнинг яна бир қизиқарли жанги собиқ UFC чемпиони Дейвисон Фигейреду ҳамда Роб Фонт ўртасида кечади. Ҳар иккала жангчи ҳам тарозида бир хил вазн кўрсатишди - 61,23 кг. Яна бир собиқ UFC чемпиони Миша Тейт ҳам октагонга қайтмоқда. У Жулия Авилага қарши жанг ўтказади. Ҳар икки октагон маликаси тарозида бир хил вазн қайд этишди - 61,46 кг.

UFC Fight Night 233 турнирининг битта жанги бекор бўлди. Стив Гарсия бетоб бўлиб қолгани боис, унинг Мелкизаэль Костага қарши жанги карддан олинди. Қолган барча жанглар ўз кучида қолди.  


UFC Fight Night 233 турнирининг барча тарози натижалари:

Бенеил Дариуш (70,76 кг) – Арман Царукян (70,53 кг);

Жалин Тёрнер (70.76 кг) – Бобби Грин (70,3 кг);

Роб Фонт (61,23 кг) – Дейвисон Фигейреду (61,23 кг);

Шон Брэди (77,11 кг) – Келвин Гастелум (77,11 кг);

Клэй Гуида (69,85 кг) – Хоаким Силва (70,76 кг);

Пунахеле Сориано (84,14 кг) – Дастин Штольцфус (84,14 кг);

Миша Тейт (61,46 кг) – Жулия Авила (61,46 кг);

Закари Риз (83,91 кг) – Коди Брандейж (83,91 кг);

Драккар Клозе (70,53 кг) – Жо Солецки (70,3 кг);

Родолфо Беллато (93,21 кг) – Игорь Потеря (92,53 кг);

Веллингтон Турман (77,56 кг) – Жаред Гуден (77,56 кг);

Вероника Харди (56,92 кг) – Жейми-Лин Хорт (56,92 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг