UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0

07 июн 15:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди

Бугун Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC турниринининг бонус, яъни кафолатланган гонорарга қўшимча тарзда бериладиган мукофот пули соҳиблари эълон қилинди.

Мағлубият нималигини билмай келаётган польшалик ярим оғир вазн тоифаси вакили Иво Бараневский ҳам бугунги ёрқин ғалабаси учун бонусга лойиқ кўрилди. У жангнинг 85-сониясидаёқ Янги Зеландия вакили Жуниор Тафани техник нокаутга учратган эди. Икки лоу-кик зарбасидан кейин рефери Дэн Мираглиотт жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Иво бугунги ғалабаси учун 100 минг доллар миқдоридаги бонусга эга чиқди. 

"Оқшом чиқиши" учун мўлжалланган иккинчи бонус ўта енгил вазн тоифаси вакили мексикалик Эдгар Чайрезга насиб этди. У Бруно Сильвани апперкот зарбаси билан нокдаун ҳолатига туширди ва кейин ортдан бўғиш усулида бразилиялик рақибини таслим қилди. 

"Оқшомнинг энг яхши жанги" сифатида америкалик ўрта вазн тоифаси вакиллари Брендан Аллен ва Эдмен Шахбазян ўртасидаги тўқнашув тан олинди. Ҳар икки жангчи ҳам уч раундлик оловли жанг учун 100 минг доллардан бонусга эга бўлди. Ушбу жангда Аллен ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди.

Рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган Брайс Митчелл, Алессандро Коста, Челси Чендлер, Жоандерсон Брито ва Кетлин Соуза эса қўшимча 25 000 доллар миқдоридаги бонусни қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг