UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

19 июл 10:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 281 турнирининг бонус соҳиблари аниқланди

UFC матбуот хизмати томонидан бугун Оклахомада ўтган UFC Fight Night 281 турнирининг 100 000 ва 25 000 АҚШ долларилик бонус соҳиблари эълон қилинди.

Оқшомнинг асосий жанги Дрикус Дю Плесси ва Камару Усман ўртасидаги баҳс бугунги турнирнинг энг яхши жанги деб топилди. Ҳар икки жангчи кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 100 минг долларлик бонусни қўлга киритди. Ушбу жангда Дрикус ҳакамларнинг якдил қарори билан 50-45, 49-46, 49-46 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Ёрқин жанг учун бонуслар америкалик ярим енгил вазн тоифаси вакили Томми МакМиллен ҳамда бразилиялик яримоғир вазн жангчиси Фелипе Франкога насиб этди. Улар мос равишда венесуэлалик Альберто Монтес ва бразилиялик Леви Родригесни муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Шунингдек, бугунги турнирда рақибларини муддатидан аввал таслим этган америкалик Ричард Харрис ва бразилиялик Диони Барбоса 25 000 долларлик бонус чекларига эга чиқди. Америкалик Чейз Хупер гарчи техник нокаутли ғалабани қўлга киритган бўлса-да, бир кун аввал вазн меъёрини бажара олмагани учун бонусдан қуруқ қолди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг