UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 дек 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night турнирининг бонус соҳиблари маълум

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида UFC'нинг навбатдаги Fight Night турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа ташкилотчилари бугунги оқшомда бошқалардан ажралиб турган, яъни бонусга лойиқ жангчиларни эълон қилди. Тўрт нафар жангчи кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 000 доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлишади. 

Оқшомнинг марказий баҳси иштирокчилари Стивен Томпсон ва Кевин Холланд ўртасидаги тўқнашув турнирнинг энг яхши жанги деб топилди. Тўртинчи ва бешинчи раундлар оралиғида тўхтатилган жангда Томпсон ғалаба қозонганди. Кевиннинг мураббийлари бешинчи раунд старт олдидан жангни давом эттирмасликка қарор қилишганди. 

Супероғир вазн тоифаси вакили Сергей Павлович ёрқин жанг учун 50 минг долларга эга бўлди. Россиялик аралаш яккакураш устаси бугун рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган австралиялик Таи Туивасани биринчи раунднинг ўзидаёқ техник нокаутга учратган эди.  

Шунингдек, грузиялик Роман Долидзе ҳам бонусга лойиқ кўрилди. У бугун Жек Херманссонни техник нокаутга учратди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг