UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0

21 окт 14:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC икки ҳафтагина ўз сўзида турди

UFC раҳбари Дана Уайт ўзи айтган сўздан икки ҳафта ўтиб, яна фикрини ўзгартирди.

Уайт икки ҳафта олдин жангчиларга ўз давлати байроғи ва рамзлари билан октагонга чиқиш учун рухсат берганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ташкилот UFC 294 турнири иштирокчилари учун рамзлар, хусусан байроқдан фойдаланмасликка норасмий тарзда буйруқ берди. 

Бу ҳақда Буюк Британия шарафини ҳимоя қилиб келаётган, асли доғистонлик ва бугун "Этиҳад Арена"да октагонга кўтариладиган Муҳаммад Мокаев хабар берди.

"UFC 294 турнирида ҳеч қандай байроқлар бўлмайди", - деб ёзган Мокаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Шунингдек, бу маълумотни "Матч ТВ" каналига берган интервьюсида россиялик Виктория Дудакованинг мураббийи Гасанали Гасаналиев ҳам тасдиқлаган.

"Бизга бу сафар байроқ билан чиқмаслигимизни айтишди", - деди россиялик мутахассис.

Бир ҳафта аввалги UFC турнирида Ирина Алексеева Россия, бразилиялик Мишель Перейра эса кутилмаганда Исроил байроғи билан октагонга чиққан эди. Перейранинг бу хатти-ҳаракати Фаластинга қайғураётганлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлганди. 

Маълумотларга қараганда, айнан бразилияликнинг бу иши UFC раҳбарларининг байроқ масаласидаги эркинликка қайта тақиқ қўйилишига сабаб бўлган. Бу чеклов фақат UFC 294 турнири учун бўладими ёки йўқ, ҳозирча бу маълум эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг