07 мар 11:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC. Икки вазн чемпионлари ўртасидаги узоқ кутилган жанг тўлиқ давом этди + ФОТО
Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган UFC 259 турнири якунига етди.
Турнирнинг марказий жангида икки вазн чемпиони - Исраэль Адесанья ва Ян Блахович ўзаро тўқнаш келди.
Марказий жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар қарорига мурожаат қилинди. Унга кўра, ҳакамлар бир овоздан Ян Блаховичнинг ғалабасини қайд этишди. Бу орқали польшалик Блахович яримоғир вазн тоифасидаги камарини ўзида сақлаб қолди.
Ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Аммо шу билан бирга унинг камарлари ҳам ўзида қолади. Чунки, жангда фақатгина Блаховичнинг яримоғир вазн тоифасидаги камари ўртага қўйилганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар