UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

03 июн 17:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC жангчиси АҚШдаги талончиларни "бузиб" ташламоқчи

Теглар :  ММАUFCБилал
Хабарингиз бор, айни пайтда АҚШнинг турли шаҳарларида афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан шавқатсизларча ўлдирилиши ортидан намойишлар бўлмоқда.

Афсуски, бу намойишлар, қўзғолонлар натижасида дўконлар, савдо шаҳобчалари, автомобиллар вайрон қилинмоқда, ёқилмоқда. Талончилар ярим ўрта вазнда UFC жангчиси Билол Муҳаммаднинг отаси савдо қилаётган кичик дўконни ҳам ёқиб юборишган. 

Табиийки, Билол бундан дарғазаб бўлиб, талончиларга Твиттер саҳифаси орқали мурожаат қилди ва воқейликка кескин муносабат билдирди. 

"Отамнинг дўкони абгор қилинганини ҳазм қила олмаяпман. Кичик бизнес, шу дўкон орқали рўзғор тебратиб турилганди. Ваъда бераманки, талончилар қўлимга тушса, шунчаки "бузиб" ташлайман. Бунинг оқибатида улар касалхонага равона бўлади", — дея хабар қолдирган Муҳаммад.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг