UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0

24 фев 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC жангчиси: Фергюсонга қарши реванш хоҳлаяман

UFC жангчиси Кевин Ли Тони Фергюсонга қарши жанг қилиш истаги борлигини маълум қилди.

"Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва октагонга қайтишга тайёрман. Тонига қарши реванш ташкиллаштирилишини истайман. Бу жанг иккимизни ҳам асл жойимизга қайтаради. Фергюсоннинг 36 ёшга киргани у учун ҳаммаси тугади деганимас. Унда ҳали кўп имкониятлар бўлади деб ўйлайман. 

Конор-Порье? Бу Конор учун ҳам йўқотиш, ҳам имконият. Чунки ҳамма унинг енгилганидан кейинги ҳолатига қизиқади. Шунинг сабабли навбатдаги жангларида мухлислар Конорнинг қай тарзда мағлуб бўлишига қизиқишади. Конорнинг енгилиши унга қарши октагонга кўтарилишимга имконият. Менга Тонини, унга эса Нейтни беринг, йил охирида Макгрегорга қарши жанг қилмоқчиман. Порьега қарши учинчи жанг Конорнинг аҳмоқона қарори. 

Ҳозир Фирас Захаби билан машғулотлар олиб боряпман, у карьерам сўнгигача менинг мураббийим бўлиб қолишини истайман. Чендлер? У ўз вақтида, ўз жойида керакли рақибга қарши жанг қила олди. Хукер унга қарши мос рақиб бўлди, аммо Чендлер бироз пассивроқ жанг қилди. Хабиб? Унга фаолиятини тугатишга имкон беринг. У спортни соғинса октагонга қайтиши мумкин", - деб айтди Ли. 

Эслатиб ўтамиз, Ли-Фергюсон жанги 2017 йил октябрда бўлиб ўтган. Ўшанда Фергюсон ғалаба қозониб UFCнинг вақтинчалик чемпионлик камарига эга чиққанди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг