UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0

19 янв 12:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC жангчиси Маҳмуд Муродов 1xBET элчисига айланди + ФОТО

UFC чемпионатининг энг истиқболли жангчиларидан бири - Маҳмуд Муродов 1xBET букмекерлик компаниясининг элчисига айланди.

Шартнома шартларига кўра, ташкилот ўзбек аралаш жанг санъати устаси (ММА) билан камида 2022 йилгача ҳамкорликни амалга ошириш ва келажакда уни узайтириш истиқболлари билан ҳамкорликни бошлади.

Маълумот учун, Муродов 2019 йилнинг кузидан бошлаб UFC промоушенида курашади. Ҳозиргача ММАда 30 та жангидан 24 таси ғалаба билан якунланган. Жумладан, 13 та кетма-кет ғалабали серияни ўз ичига олади. Муродовнинг жанг олиб бориш услуби афсонавий боксчи Флойд Мейвезерни ҳайратда қолдирган. Бунинг исботи ўлароқ Флойд Маҳмудни дунёдаги энг яхши ММА жангчиси деб атаган ва у билан дўстона алоқаларни ўрнатган.

Хабар берганимиздек, 24 январь куни ўзбек жангчиси октагонга қайтади. У Абу-Даби шаҳридаги "Жанглар ороли"да америкалик Эндрю Санчезга қарши жанг ўтказади.

Муродов дунёнинг етакчи ММА лигасида биринчи ўзбекистонлик ҳисобланади ва шунинг учун ҳам унинг чиқишлари бутун минтақамиз мухлислари томонидан алоҳида эътибор билан кутиб олинади. 1xBET букмекерлик компанияси жангчига янада юксакликка эришиш ва бутун дунё бўйлаб янги мухлисларни орттиришга ёрдам беришига умид қилади.

"Томонлар ўртасидаги келишув Маҳмуднинг машҳурлигини ошириш учун мўлжалланган турли хил қўшма фаолиятни ҳам назарда тутади. Яқин келажакда Муродовнинг мухлисларини, жангчи иштирокидаги қизиқарли танловлар ва акциялар кутмоқда", - дея қайд этди 1xBET вакиллари.

Компания "Барселона" жамоаси каби, Испания Ла Лигаси ва Италиянинг А серияси сингари етакчи футбол клублари ва лигалар билан ҳамкорлик қилиш билан машҳур. Бундан ташқари, 1xBET элчилари орасида италиялик футболчи Андреа Пирло, қозоғистонлик боксчи Бейбут Шуменов каби машҳур спортчилар бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг