UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

22 май 11:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC мафтункор Ванзантнинг жанги санаси ва манзилини эълон қилди

Теглар :  UFCВанзантРибас
Америкалик аралаш жанг қоидалари устаси Пейж Ванзантнинг навбатдаги жанги ёз фаслининг ўртасида бўлиб ўтади.

UFC промоушени берган хабарга кўра Ванзант 11 июль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бразилиялик Аманда Рибасга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг UFC 251 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Ушбу жанг аввалдан кутилганидек 52 эмас, 57 кг вазн тоифасида ташкил этилади. Аслида Ванзант - Рибас жанги 14 март куни Бразилиядаги UFC Fight Night 170 турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Лекин Бразилия пойтахтидаги мазкур жанг Ванзантнинг жарохати сабаб бекор қилинганди. Пейжнинг ўрнини эгаллаган Ранда Маркос эса Рибасга имкониятни бой бериб қўйганди.

Маълумот учун, 26 ёшли мафтункор Пейж Ванзант аралаш қоидалар жангидаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган. 2014 йилдан эса UFC промоушени остида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. У сўнгги жангини 2019 йилнинг январида Рэйчел Остовичга қарши ўтказиб, рақибасини иккинчи раундда мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг