UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

21 окт 11:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC нима учун энг яхши промоушен? UFC 280 ўтказиладиган "Etihad Arena" атрофидаги ажойиб муҳит ҳақида (ФОТОСАЁҲАТ)

22 октябрь куни Абу-Дабида UFC 280 турнири ўтказилади.

Ушбу юлдузли турнирга Абу-Дабининг Яс Оролида жойлашган "Etihad Arena" мезбонлик қилади. Кеча матбуот анжумани муносабати билан мазкур аренага бордик. 

Аренага яқинлашиб борар экансиз, у ердаги ажойиб атмосфера сизни гўёки сеҳрлаб қўяди. 

Арена ташқи томонидаги катта экранда турнир анонси айланмоқда


Узун навбат. Улар нима учун туришганига қизияпсизми? 


Мана шундай ажойиб камар билан суратга тушиш учун 


Бундай сурат UFCдаги ҳамма жангчиларда ҳам йўқ


DJ'лар хизматда


Турнирни томоша қилиш учун борган тожикистонлик мухлислар билан эсдалик учун сурат


Фотозонада мана шундай суратга тушиш мумкин


Волонтёрлар йиғилганларга ўз ёрдамларини аямаяптилар. Бундай тадбирларда волонтёр бўлиб ишлаш спортга қизиққан ҳар бир инсон учун қизиқ бўлиши шубҳасиз


Ажойиб атмосфера


UFC мухлислар учун турли ютуқли ўйинлар ҳам ташкил этган


Суратга тушиш учун яна бир махсус зона


UFC'нинг махсус дўкони


Дўконда савдо-сотиқ авжида


Мана шу футболканинг нархи тахминан 40 доллар туради



Ютуқли ўйинда омади келмаган мухлис


Ва албатта Play Station мухлислари учун қизиқ нуқта


 

Ўқувчиларимиз орасида ҳам PS'да UFC ўйинини ёқтирадиганлар кўплаб топилса керак? 


Тезкорликни синовчи махсус ўйин


Доғистонлик мухлисларнинг кайфияти ажойиб


Бу ерда 5 ноябрь куни Дмитрий Биволнинг Рамиресга қарши жанги ҳам ўтказилади


Суратга тушиш учун яна бир ажойиб манзил


 

Сиз кимнинг олдида суратга тушган бўлардингиз?


UFC нима учун жаҳоннинг энг яхши промоушени эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Мухлислар билан ишлаш, тадбирларни ташкил этиш, PR ва бошқалар... Барчаси юқори даражада!


YouTube'даги каналимизда ушбу жараёндан видеони ҳам кўришингиз мумкин.


Азиз Тўхтамуродов, Абу-Даби шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг