UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 июл 13:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 59 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида UFC on ESPN 59 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги аёллар ўртасида биринчи енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас ҳамда шу кунгача ғалабали серия билан келаётган Трэйси Кортез ўртасида ўтказилди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда тажрибали Роуз ҳакамларнинг якдил қарори (48-47, 49-46, 49-46) билан ғалаба қозонди. 

Ко-мэйнивент жангида россиялик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Муслим Салихов ҳакамларнинг айри қарорига кўра аргентиналик Сантьяго Понзиниббиодан устун келди. Тенг кечган жангда ҳакамларнинг икки нафари Муслимга, яна бири Сантьягога ғалабани тақдим этган. Бу билан Салихов иккита мағлубиятли сериясини ёпишга муваффақ бўлди. 

Аҳамияти жиҳатидан карднинг учинчи тўқнашувида Дрю Добер ўнг кўзидаги жароҳат сабаб жангни якунига етказа олмади. Натижада учинчи раундда техник нокаутли мағлубият ёзилди. Икки йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган қозоғистонлик Мария Агапова бироз кутилмаганда биринчи раунддаёқ ютқазиб қўйди. Бразилиялик Луана Сантос Агаповани бўғиб қўйди. Бу Мариянинг кетма-кет қабул қилиб олган учинчи мағлубияти бўлди. 

Шунингдек, бугунги турнирда Жулиан Эроса, Чарльз Жонсон, Монтел Жексон ва Эван Элдерлар ҳам муддатидан аввал ғалаба нишасидини суришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг