UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

21 июл 11:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 60 турнирининг барча натижалари битта саҳифада + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, Apex аренада ўтган UFC on ESPN 60 оқшомининг марказий жанги аёллар биринчи енгил вазн тоифасида Вирна Яндироба ҳамда камар учун собиқ даъвогар Аманда Лемос ўртасида ташкил этилди. Бразилияликлар жангида иккинчи раунд тугашига 12 сония қолган бир пайтда Вирна самбишен эвазига номдор ҳамюртини таслим этди. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жангида америкалик ярименгил вазн тоифаси вакили Стив Гарсия кетма-кет тўртинчи ғалабасини тантана қилди. У тўрттала жангини ҳам муддатидан аввал якунлаган. Стив биринчи раундда кореялик Сен Ву Чойни техник нокаутга учратди.

"Кореялик супербой" Ду Хо Чой бир ярим йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтди. Осиёлик жангчи америкалик Билл Алжиони иккинчи раундда техник нокаут билан таслим этди. 

Тожикистонлик аралаш яккакураш устаси Лоик Ражабов уч раунд тўлиқ давом этган жангжа Трей Огденга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

Курт Холобау Кайнан Крушевскини, Миранда Мэверик Дион Барбосани, Луана Каролина Люси Пудиловани, Томас Петерсен Муҳаммад Усманни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Шунингдек, бугунги оқшомда Бруно Сильва, Хайдер Эмил ва Коди Гибсон ҳам рақибларини муддатидан олдин мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг