UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

09 апр 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC оролдаги турнирлар орқали 1 миллиарддан ортиқ даромад олмоқчи! Бунинг учун қанча ҳаражат керак?

Теглар :  УайтUFC 249
Уайт - даҳо, лекин унинг бу даҳолиги қимматга тушди

UFC президенти Дана Уайт ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади. У барча дунё спорти карантинда ўтирган бир пайтда, барибир 18 апрель куни UFC кечасини ташкил қилмоқда. Ташкилот раҳбари хусусий оролни икки ойга ижарага олди, бу оролда ҳар ҳафта UFC кечалари ташкил қилинади. Жангчиларнинг ҳар бирига алоҳида шахсий самолётлар юборилади ва керакли манзилга олиб келинади. Фақатгина йўл ҳақининг ўзи UFCга ҳафтасига 2 миллионга тушади.

UFC оролда битта турнир ташкил қилиши учун қанча сарфлайди?

Аслида UFC тарихидаги энг узоқ кутилган жанг оқшоми Нью-Йоркда бўлиши лозим эди, лекин коронавирус сабабли бутун дунё карантинга тушиб қолди, бунинг оқибатида Хабиб Нурмагомедов ҳам жангдан воз кечди. Шунга қарамасдан Дана Уайт охиригача ўз фикрида турди ва жанг бўлишга оз қолганда манзилни эълон қилди. UFC кечаларига Калифорниянинг ҳиндулар яшайдиган ҳудуди мезбонлик қилади. Жангларга "Tachi Palace Resort Casino" аренаси мезбонлик қилиши маълум бўлди.

Бу оролда бир киши учун бир суткалик жой нархи тахминан 145-875 долларга тенг. UFC 249 кечасида 12 та жанг бўлади, демак 24 та жангчи иштирок этади ва уларнинг ҳар бирини яна биттадан секундантлари бўлишини ҳисобга олсак, спортчи ва уларнинг жамоадошлари яшашлари учун UFC бир ҳафтада 126 минг доллардан воз кечади.

 


Лекин бу барчаси эмас. UFC учун энг қиммат нарса - бу, жангчиларни оролга олиб келиш бўлади. Сабаби ҳозир бутун дунё карантиндалигини ҳисобга олсак, ҳаво қатновлар чекланган. Шу боисдан, UFC ҳар бир жангчининг жамоасини ҳусусий самолётда олиб келади. Ҳозирги шароитни ҳисобга олсак, UFC биттада 50 нафар одамни олиб келмайди ва унинг ўрнига 3 марта 16 кишидан олиб келишни афзал кўради. Бундай парвозлар учун эса айнан "Bombardier Challenger 850" самолёти мос тушади.

Унинг ҳар бир соат парвоз нархи 11 500 доллар! Демак UFC йўл ҳақи учун 2 миллиондан ортиқ маблағ сарфлайди. Умуман олганда UFC битта кеча учун тахмиман 2,3 миллион доллар харажат қилади. Демак орол икки ойга саккизта турнир учун ижарага олинди. Шу тариқа, UFC саккизта турнир учун умумий ҳисобда 21 миллион доллар сарфлайди.


UFC икки ой ичида 20 миллион доллар сарфлаб, катта даромад олиши аниқ
Бойдан пул кетса кетибди дейиш мумкин? Лекин Дана Уайт ҳеч қачон зарарига иш қилмаган ва қилмайди ҳам. Унинг биттагина UFC 249 кечасининг пуллик трансляциядан оладиган даромади тахминан 90 миллион доллар бўлади -  агар трансляция нархи 60 доллар бўлса. Агар нархни 75 долларга оширадиган бўлса ва тахминан 2 миллион нафар одам жангни сотиб олса, 150 миллион доллар Дананинг чўнтагида дегани.

Бу фақатгина битта оқшомдан тушадиган трансляция нархи. Агар бутун дунёда спорт йўқ эканлигини ҳисобга олсак, UFC икки ой ичида миллиард доллардан ортиқ фойда кўриши мумкин. Мана нима учун Дана Уайт бор кучи билан ушбу жангларни ташкил этишга ҳаракат қилди!

Агарда бу режаларнинг барчаси ўхшаса, Дана ҳақиқатдан ҳам доно эканлигини исботлайди.


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 апр 09:14:23
CHELSEA2211
Xaqiqatan Uaytdi kallasi ishlaydi gap yöq...
   
09 апр 23:29:26
Tohirxon90
Tasanno Dana!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг