14 авг 09:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти: Чимаевни АҚШга олиб келиш учун бор имкониятимни ишга соламан
UFC президенти Дэна Уайт промоушен Хамзат Чимаевни АҚШга олиб келиш бўйича ишларни бошлаб юборганини маълум қилди.
"У жанг қилишни истаяпти. Мухлислар ҳам унинг иштирокидаги жангни томоша қилишмоқчи. Фақат уни имкон қадар тезроқ Америкага олиб келишимиз керак. Ҳозирги вазиятда бу ишни амалга ошириш бироз мушкул. Лекин максимал даражада ҳаракат қиламиз", — деган Уайт.
Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши чеченистонлик бўлган, ўтган йилдан эътиборан Швеция шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат 10 кун ичида иккита жанг ўтказиб, UFC тарихига кирганди. У аввалига 3 дақиқаю 9 сонияда британиялик Рис Маккини, кейин эса Жон Филлипсни муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар