UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

26 мар 13:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC рейтинги янгиланди. Рамазон Темиров ва Богдан Гусковнинг вазнларида ўзгаришлар бор

Кеча UFC ташкилоти вазн тоифаларидаги рейтингларини янгилади.

Хабарингиз бор, Лиганинг иккита вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш усталари — Рамазон Темиров (57 кг) ва Богдан Гусков (93 кг) ҳам рейтингдан ўрин олган.

Янгиланган рейтингда Темировнинг дивизионида 11-ўриндаги россиялик Тагир Уланбеков бир поғона кўтарилди, 10-ўриндаги америкалик Тим Эллиот эса аксинча, Тагир билан жой алмашди. Ўтган ҳафтада рейтингга янги қўшилиб, 15-поғонага жойлаштирилган Мьянма вакили Жошуа Ван эса бу ҳафта 14-ўринга кўтарилди. 

Япония шарафини ҳимоя қилувчи Кай Асакура илк бор рейтингга киритилди ва 15-ўринда қайд этилди. Ҳамюртимиз Рамазон Темировнинг жойи ўзгаришсиз қолди - 13-ўрин!

Яримоғир вазн тоифасида эса Ян Блаховичдан устун келган америкалик Карлос Ульберг уч поғона кўтарилиб, 3-ўринга жойлашди. Польша вакили эса икки поғона пастлаган ҳолда бешинчи ўриндан жой эгаллади. Бу ўриндаги сербиялик Александр Ракич ҳам бир ўрин қуйига тушди. Гусков ҳам Темиров сингари 13-ўринда ўзгаришсиз қолди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг