UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Анкалаев навбатдаги рақиби ҳақида гапирди, у Перейра ёки Прохазка эмас 0 19:05Формула-1. Австрия Гран-приси ғолиблиги Ландо Норрисга насиб этди 0 18:39Адесанья, Гастелум ва бошқалар UFC Шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:18GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди 0 17:53Дана Уайт Том Аспиналлнинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 17:25Lift Promotions Тошкентдаги проф бокс оқшоми кардини эълон қилди. Марказий жангда мағлубиятсиз ҳамюртимиз иштирок этади 0 17:03Курашчиларимиз Туркиядаги "Яшар Догу" мусобақасини 5 та медаль билан якунлашди 0 16:40Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди 0 16:19UFC 317 турнири иштирокчилари жанглар орқали қанча гонорар ишлаб олгани маълум 0 15:58Абдулрашид Садулаев: "Дана Уайт билан гаплашдим" 0 15:35Топурия – учинчи камар ҳақида: "UFC'га бу ҳақда гапирмасликни ваъда қилганман" 0 15:13Шомуродовнинг жамоадоши Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади 0 14:50Навоийда 200 000 000 сўм мукофот пулига эга “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтмоқда 0 14:24Шоҳжаҳон Эргашев Бачков билан жанг қилмайди 0 14:02Дана Уайт Гэтжининг чемпионлик жанги истагига муносабат билдирди 0

07 май 13:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC (собиқ) чемпионининг кўриш қобилияти "даҳшатли" даражада — кўзойнаксиз ҳолатда унинг рақибини кўриши қийинлашади. У қандай қилиб рақибларини мағлуб этади?

Эртага тонгда Чарльз Оливейра Жастин Гэтжига қарши жанг қилади.

Чарльз Оливейра — енгил вазнда UFC чемпиони, у 8 май, якшанба тонгида Жастин Гэтжига қарши жанг қилади. Оливейра анчадан буён юқори даражада жанг қилиб келади, у 2010 йилдан буён UFC промоушени остида иштирок этиб келмоқда. Бироқ унинг кўриш қобилияти жуда паст — у атиги 50 % миқдордагина кўра олади. Октагондан ташқарида Чарльз деярли доимо кўзойнак тақиб юради, декабрь ойидаги Порье билан жангдан сўнг эса мухлислар унинг кўзойнагини ўғирлашга ҳаракат қилишди...


Оливейра жанг қилганида рақиби унга гўёки уч нафардек кўринади. У ғалабаларни Худонинг ўзи етказишига ишонади

UFCда "зрения"си чатоқлардан яна бири бу — Майкл Биспинг эди. У бир кўзи кўролмасада, ўрта вазн чемпиони бўла олган... Майклнинг кўриш қобилияти Витор Белфорддан учралган нокаутдан сўнг пасайиб кетди, шундан сўнг, у кўзига протез қўйдиришга мажбур бўлди.

Биспинг UFCда жанг қилиш учун кўп йиллар давомида тиббий назоратни алдаб келган. Назорат пайтида шифокорлар берган тестни кўриб, жавобларни ёдлаб олган. Кўриш даражасини текшириш пайтида эса дўстлари унга махсус белгиларни топишда ёрдам берарди (Биспингга бирор белгини билдириш учун унинг дўсти йўталиши ёки эснаши лозим эди).

Оливейранинг вазияти эса бир мунча яхшироқ: унинг икки кўзи ҳам кўра олади, шифокорга ёлғон гапириб ўтиришига ҳожат йўқ, лекин октагонда у ҳам муаммога дуч келади. Биспинг чапдан йўлланадиган зарбаларни кўрмасди (унинг ўнг кўзини йўқ деса ҳам бўлади), Оливейрага эса рақиби худди уч кишидек кўринади. Шунга қарамасдан, Чарльз жангларда стабиль равишда ғолиб бўлиб келмоқда — у UFCда кетма-кет 10 бор ғалаба қозонишга ва чемпионлик камарини ҳимоя қилишга ҳам улгурди.


"Одатда учта бошни кўраман. Агар ўртага тушиб олсам, демак, ҳаммаси яхши бўлади. Бундан кейин ҳам шу тактикага амал қилишни режелаштиряпман", - дея ҳазил қилади бразилиялик ММАчи.

Чарльзнинг ўйлашича, Худо унга октагонда рақибини кўришига ёрдам беради. Чунки у кундалик ҳаётида бунданда каттароқ муммоларни бошдан кечирган. Баъзан Чарльз кўзойнаксиз чиқиб кетади, аммо ҳеч нарсани кўролмайди:

"Ҳаммаси кайфиятимга боғлиқ. Ҳозирги кўринишимга қараганда бироз "ботаникроқ" бўлишни истайман. "Зрениямнинг" пастлиги ҳеч қачон жангда ҳалақит бермаган. Лекин агар кўчада кўзойнагимни ечсам, деярли кўр бўлиб қоламан".


Оливейранинг сабрли эканлигига ажабланмаса ҳам бўлади — болалигида у янада каттароқ синовлардан ўтган. Чарльз 7 ёшлигида унинг тўпиқларида ревматоид артриди аниқланади. Шундан сўнг, у икки йил умрини шифоҳонада ўтказишга мажбур бўлади. Шифокорлар болакай ногирон бўлиб қолади, ортиқ юра олмайди, деб ўйлашади. Лекин Чарльз нафақат оёққа турди, балки етук жангчи бўлиб етишди.


Гэтжининг ҳам кўриш қобилияти бир пайтлар суст бўлган: у рақибини қўллари билан пайпаслаб топиб олган(!). Аммо операциядан сўнг Жастин ҳатто мимикаларни ҳам илғай оладиган бўлди

Гэтжи UFCда дебют қилгунига қадар инстикт билан яъни сезгиларига таянган ҳолда жанг қилиб келарди. Жастиннинг кўзлари бир-биридан фарқ қиларди: бири 20/60 даражада, яна бири эса 20/200 даражада кўрар эди. У октагонда рақибларини яхши кўра олмас эди, зарбаларга тасодифан тўсиқ қўяр эди.

"Кўриш қобилиятим даҳшатли даражада эди. Мен амалда кўр эдим. Бир кўзим яқин, яна бири узоқ масофани кўрар эди. Рақибларимни кўролмас эдим — улар айниқса зарбалардан сўнг хиралашиб кетар эди. Зарбаларга тасодифан блок қўярдим", - дея тан олади Жастин.


Гэтжи кўзларини операция қилдиришни истамаган, у операциядан сўнг кўзлари янада ёмон ҳолатга келиб қолишидан қўрқарди. Жастиннинг таъкидлашича, кўриш қобилиятининг сустлиги унинг ҳис-туйғу, сезгиларининг ривожланишига ёрдам берган. Лекин Гэтжи билан бирга машғулот олиб борган UFC собиқ жангчиси Дэн Хардининг эслашича, операциягача Жастин нишонга (лапа) зарба беришда қийналган:

"Жин урсин, Гэтжи қаерга уриш кераклигини билиш учун, рақибига тегиниб кўриши керак эди. У ҳеч нарсани кўра олмасди. Унга фақатгина операция ёрдам бера олди — дўстлар, Жастин нафақат рақибини, балки бошқа майда деталларни ҳам илғай олади. Мисол учун, ажин босган пешонани".

Гарчи баъзи-баъзида кўзойнак тақсада, Гэтжи операциядан сўнг яхшироқ кўра бошлади:

"Кўриш қобилиятим анча яхшиланди. Кўзойнакларни ҳам тақавераман, лекин энди яхшироқ кўряпман. Мен линзаларни афзал кўрардим, аммо доктор менга уларнинг кераксиз эканлигини айтди. Дўстларим "зрениям" туфайли мени масхара қилади, кейин эса бошларига мушт тушади, ҳа-ҳа".


Эртага Оливейра Гэтжи билан жанг қилади. Бу жанг Чарльз учун қийин ўтиши кутиляпти, сабаби Жастин — оғир зарбалари билан нокаут қила олади. Бундан ташқари, унинг кўриш қобилияти Чарлзникидан бир мунча яхшироқ. Хўш, бу жиҳатлар америкалик жангчига ёрдам бера олармикан, буни эртага тонгда, UFC 274да билиб оламиз.

P.S. Мақола ёзилаётганда Чарльз Оливейра ўз вазнида чемпион эди, аммо кечаги воқеалар сабаб, энди у Гэтжига қарши ҳеч қандай камарни ҳимоя қила олмайди, агар жангда ғалаба қозонса ҳам камар вакант бўлиб қолади.

Хорижий сайт асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг