UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

06 июн 13:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди

Бугун Олма-Ота шаҳридаги Almaty Arena мажмуасида ММА бўйича ORDA Global Fights Лигасининг дебют турнири ўтказилиши керак эди.

Мусобақанинг марказий баҳсида UFC cобиқ жангчиси, америкалик Энтони Петтис қозоғистонлик Адил Боранбаевга қарши октагонга чиқиши керак эди. Бироқ турнир бекор қилинди.

Маълум бўлишича, Петтисга ташкилотчилар жума кунига қадар гонорар тўлиқ тўлаб берилишини айтишган, аммо ваъдасини бажаришмаган. Бунинг ортидан Энтони ижтимоий тармоқларда жанг қилмаслигини ёзган:

"Қозоғистон, жанг ҳафтаси давомида менга кўрсатган беқиёс меҳрингиз, қўллаб-қувватловингиз ва меҳмондўстлигингиз учун сизларга катта раҳмат. Бу ерга келган илк кунимданоқ ўзимни қадрли меҳмон сифатида ҳис қилдим ва сизлар учун октагонга чиқиб, ажойиб шоу тақдим этиш имкониятидан мамнун бўлдим. Афсуски, промоушен ташкилоти шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармагани сабабли, мен жангда иштирок эта олмайман. Бу менинг қарорим эмас. Мен Қозоғистонга соғлом ҳолатда келдим, вазн ташлаш жараёнидан муваффақиятли ўтдим, тўлиқ тайёргарлик йиғинини ўтказдим ва жангга ҳар томонлама тайёр эдим. Мен ташкилотга ўз мажбуриятларини бажариши учун барча имкониятларни бердим, аммо охир-оқибат улар буни уддалай олишмади. Адилдан ҳам алоҳида узр сўрамоқчиман. Мен унга катта ҳурмат билан қарайман ва унинг юртдошлари қаршисида у билан октагонда куч синашишни интиқлик билан кутгандим. Қозоғистонлик мухлислар билишини истайманки, менда сизларга ҳам, мамлакатингизга ҳам нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Бу ердаги тажрибам ажойиб бўлди. Менинг хафсалам пир бўлган жиҳат фақат ташкилотнинг ўз ишбилармонлик мажбуриятларини қандай бажаргани билан боғлиқ. Умид қиламанки, бир куни Қозоғистонга янада яхши шароитларда қайтиб келаман ва мухлисларга улар муносиб бўлган чиқишни тақдим этаман. Қўллаб-қувватловингиз ва тушунганингиз учун раҳмат", дея вазиятни очиқлаган спортчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг