UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

07 сен 18:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC ташкилотидан ҳайдалган Брайан Баттл PFL билан шартнома имзолади

Брайан Баттл икки ҳафта аввал Нурсултон Рўзибоевга қарши октагонга чиқиши керак эди, аммо вазн қила олмагани учун ҳамюртимизни жангсиз қолдирганди.

Вазн қила олмаслик Баттл учун янгилик эмас. У Нурсултон билан жангга қадар ҳам бир неча бор вазн қила олмаганди. Айнан шу сабаб билан Габриэль Грин ва Рэнди Браун жангсиз қолишганди. Унинг Нурсултон Рўзибоевга қарши жанги Чикагодаги UFC 319 турнири кардидан ўрин олганди. 

Ўша турнирдан кейин Брайан UFC промоушенидан ҳайдалди. Лекин 30 ёшли Брайан Баттл ўзини исботлаш учун зудлик билан октагонга қайтди. У 29 август куни Dirty Boxing 3 турнири доирасида нафақат вазн меъёрини бажарди, балки 56 сонияда Дерик де Фрейтасни нокаутга учратди. 

Куни кеча Баттл PFL промоушени билан шартнома имзолади. Унинг янги Лигадаги илк жанги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг