UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

30 апр 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 53. Марказий жанг иштирокчиси вазн қила олмади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  UFCРоб Фонт
Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Vegas 53 турнири олдидан анъанага кўра иштирокчилар тарозидан ўтиш ҳамда кўз уриштириш маросимида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг марказий жангида октагонга кўтарилувчи Роб Фонт белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. 

Фонт 62,82 кг, унинг рақиби Марлон Вера — 61,91 кг тош босган. Роб белгиланган лимитдан 1,13 кг кўп вазн қайд этган. Энди у ўзининг кафолатланган гонораридан камида 20 фоизини Верага беради. 

Эртанги оқшомда Маҳмуд Мурадовнинг сўнгги жангидаги рақиби Жеральд Мёршерт ҳам октагонга чиқади. Тажрибали Мёршерт (83,91 кг) Кристоф Жотко (84,37 кг) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Жеральд ўтган йилнинг август ойида Мурадовни иккинчи раундда бўғиб қўйганди.

UFC Vegas 53 тарози натижалари:

Роб Фонт (62,82 кг) vs. Марлон Вера (61,69 кг)

Андрей Орловский (111,58 кг) vs. Жейк Коллье (120,2 кг)

Жоандерсон Брито (66 кг) vs. Андре Фили (66 кг)

Грант Доусон (70,53 кг) vs. Жаред Гордон (70,53 кг)

Тристан Коннелли (66,22 кг) vs. Даррен Элкинс (66 кг)

Кристоф Жотко (84,37 кг) vs. Жеральд Мёршарт (83,91 кг)

Александр Романов (107,27 кг) vs. Чейз Шерман (112,04 кг)

Дэниел Силва (56,7 кг) vs. Франсиско Фигередо (56,93 кг)

Габриэл Грин (77,34 кг) vs. Йохан Лайнесс (76,66 кг)

Майк Бриден (70,53 кг) vs. Натан Леви (70,31 кг)

Жина Мазани (57,15 кг) vs. Шанна Янг (56,7 кг)

Карлос Канделарио (57,15 кг) vs. Татсуро Таира (56,93 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг