UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

25 янв 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC янги бонуслар тизимини амалиётга киритди

Теглар :  Дана УайтUFC 324
Paramount платформасида UFC’нинг янги телевизион даври бошланиши билан дунёнинг энг кучли Лигаси ўз жангчилари учун янада томошабоп жангларни кўрсатишга ва ҳакамлар қароридан қочишга ундайдиган янги рағбатлантириш тизимини жорий этди.

Бироз аввал Лас-Вегасда якунига етган UFC 324 турниридан бошлаб, "Оқшом намойиши" ва "Оқшом жанги" учун стандарт бонуслар миқдори 50 минг доллардан 100 минг долларгача оширилди. 

Бундан ташқари, Лига жангни муддатидан олдин якунлаган ҳар бир жангчига қўшимча 25 минг доллар миқдорида мукофот пули тўлайди, фақат бир шарти - агар у турнирнинг асосий бонуси - 100 минг долларни олмаган бўлса.

Эслатиб ўтамиз, UFC 50 минг долларлик турнир бонусларига 2014 йилда ўтган - шу пайтгача ушбу тўловлар тадбир ҳажмига қараб ўзгариб турган ва 40 дан 75 минг долларгача.

Лига раҳбари Дана Уайт аввал ҳам бонусларни оширилган миқдорда жангчиларга тақдим этганди. Масалан, UFC 300 юбилей турнирида бонус 300 минг долларгача оширилди. Лекин UFC 304 турнирида ўн тўртта жангдан тўққизтаси 100 минг долларлик бонуслар билан ҳал бўлганидан сўнг, Дана бошқа ҳеч қачон бундай қилмасликка ваъда берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг