UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Энг оғир вазнли боксчимиз Арман Махановнинг ЖЧдаги дебюти муддатидан олдин якунланди 0 20:59“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда 0 20:52ЖЧ-2025. Жавоҳир Умматалиев иккинчи жангида ҳам ғалабага эришди 0 19:03Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧда учинчи чемпионлик сари юришни бошлади: илк босқичда осон ғалаба 0 17:33"Илтимос, баҳона қилишни тўхтат". Мераб Двалишвили — Пётр Янгa 0 17:12"Барселона" "Ливерпуль"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди 0 16:51Пётр Ян Мераб ҳақида: "Ҳар қандай машина синaди" 0 16:30Двалишвили: "Мен дивизионни тозаламоқчиман, тепага-пастга сакраб юрмоқчи эмасман" 0 16:09"Шанба куни мени энг яхши формамда кўрасиз" - Пётр Ян 0 15:48Александр Гейнрих: "Қуръада Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз" 0 15:27Жо Роган UFC оғир дивизионининг қутқарувчисини айтди 0 15:06Хоразмда пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди 0 14:45Тошкентда 80 000 доллар мукофот пулига эга Президент кубоги бошланди 0 14:24Виталий Денисов: "Рақибларимиз Бразилия, Франция бўлишини истайман" 0 14:03UFC 324 турнири кардига яна бир жанг қўшилди 0

12 июн 13:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCда дебют қиладиган ўзбекистонлик: Заррух Адашев ҳақида нималар биламиз?

Куни кеча ўзбекистонлик яна бир спортчи Заррух Адашев ММА оламидаги энг нуфузли лига - UFCда жанг қилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бугун ушбу спортчимиз ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. 

Заррух Адашев 1992 йилнинг 29 июлида Самарқанд шаҳрида туғилган. Болалигидан спортга қизиққан ва 5 ёшидан бошлаб акаси Шохрух билан бирга шуғуллана бошлаган. Орадан вақт ўтиб у мураббий Икром Жалилов бошчилигида қўл жанги билан шуғулланади. Вилоят ва Республика миқёсидаги бир қатор мусобақаларда ғолиб бўлади. 


Қўл жанги бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби, 2010 йилда Осиё чемпиони бўлган. 

2012 йилда акаси билан бирга АҚШга кўчиб ўтади ва Lion Fights кикбокс залида шуғуллана бошлайди. 2013 йилда профессионал кикбоксда дебют қилади, 2015 йилга келиб эса ROC промоушенидаги ММА жангида иштирок этади.

Бунгача у АҚШда WKU йўналишида кикбоксинг бўйича 2 карра жаҳон чемпиони, 2012 йилда MMA бўйича WKA йўналиши кумуш медали соҳиби бўлиб улгурганди. 

2015 йили ROC 51 турниридаги ММА жанги муваффақиятсиз чиқади ва у Коди Мунига имкониятни бой бериб қўяди. Шундан сўнг у нуфузи жиҳатдан UFCдан кейинги ўринда турувчи "Bellator" промоушени жангларида иштирок эта бошлайди ва учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонади. 


Лақаби - "THE LION" (ўзбек тилида шер маъносини билдиради). Жангларни ўта енгил ва иккинчи енгил вазн тоифасида ўтказади. У "стойка"да ҳам, қўлда ҳам яхши ишлай олади. Бунгача ғалаба қозонган учта жангида унинг ажойиб ҳимояси қўл келган. Оёқ орқали рақибга яхшигина босим ўтказа олади. Бокс ва кураш кўникмалари ҳам чакки эмас.


Кикбоксингдаги рекорди 16-3.

ММАдаги рекорди 3-1


UFCдаги дебют ҳақида

У UFCдаги илк жангини америкалик Тайсон Нэмга қарши ўтказади. Кечанинг марказий жанги Жессика Ай ва Синтия Кальвилло ўртасида кечади. 

Тайсон Нэм аввалига Райан Бенуага қарши жанг қилиши лозим эди. Номаълум сабабларга кўра, Бенуа ушбу баҳсда иштирок эта олмайдиган бўлиб қолди. Шундан сўнг UFC Заррух Адашевга мурожаат қилди ва ҳамюртимиз ушбу чорловни қабул қилди. 

Демак, якшанба тонгини ҳамюртимизнинг дебюти билан қарши оламиз. 

Жанг вақти ва томоша қилиш учун линкни Olamsport.com сайти орқали баҳсга оз вақт қолганида тақдим этамиз. Бизни кузатиб боринг. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
12 июн 15:32:06
Shovkat
Omad tliman ğalaba kutamz nasp qsa
   
12 июн 14:04:53
WORKOUT
Uzreport dan jonli efir bolmasmikin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг