UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 18:40"Шара Буллет Қатарда жанг қилмоқчи эди, лекин..." 0 18:16Чендлер Конор билан Оқ уйдаги жанг ҳақида: "Биз бунга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз" 0 17:40Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди 0 17:17Мураббий Кроуфордни мағлуб эта оладиган боксчи кимлигини айтди, бу Бивол эмас 0 16:45Наоя Иноуэ шу йил яна битта жанг ўтказади, рақиб ва жанг санаси маълум (постер) 0 16:16Шоҳида Аҳмедова Жаҳон чемпионатида бронза медали учун жанг қиладиган бўлди 0 15:40УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади 0 15:17Мураббий Гусковнинг Анкалаевдан устунлик жиҳатини айтди 0 14:45Дана Уайт Жон Жонс узр сўраб хабар ёзгани ҳақида гапирди 0 14:24Бенавидеснинг жамоаси аъзоси Кроуфорд билан жанг эҳтимоли ҳақида гапирди 0 13:57ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади 0 13:35Дана Уайт нима учун Макгрегор - Пол жангини истамаганини айтди 0 13:12Исроиллик спортчилар халқаро мусобақалардан четлаштирилмайдиган бўлди 0 12:50Муроджон Аҳмадалиев: "Оёқ-қўлларим ўзимга бўйсунмади" 0

18 янв 00:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

«UFCда ҳали бунақасини кўрмагансиз». Махачев ва Царукян реванш учун сюрприз тайёрлашлари керак!

Бўлажак турнирнинг асосий жанги шахмат ўйинига айланиб қолиш хавфи борми?

18 январдан 19 январга ўтар кечаси АҚШнинг Калифорния штати Инглвуд шаҳрида йилнинг биринчи рақамли турнири - UFC 311 бўлиб ўтади, оқшомнинг асосий баҳси Ислам Махачев ва Арман Царукян ўртасидаги енгил вазн чемпионлик камари учун кечадиган реваншдир..

Жангчилар илк бор салкам олти йил аввал октагонда учрашган, ўшанда Ислам очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган. Аммо энди рақиблар ҳақиқий суперюлдузлар сифатида тўқнаш келишади. Рақиб жамоалар эса йигитларнинг бир-бирини мукаммал билишини таъминлаш учун кўпроқ ҳаракат қилганга ўхшайди. Бундай вазиятда жанг октагондаги шахмат ўйинига айланиб қолиш хавфи бор.

Шунингдек, Царукян ушбу жанг учун сюрприз тайёрлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунақаси ҳали UFCда кузатилмаган. «Ҳамма мендан сирли усул ҳақида гапириб беришимни сўрайди. Бу хай-кик. Лекин билмайман, эҳтимол махфий техника ҳақида гапирмаслигим керакдир. Ҳамма бир хил савол беради: «Махфий усул нима?» Буни сўрашдан маъно йўқ. Бу хай-кик йигитлар. Мен бу ҳаракатни UFCда, ҳатто жангларнинг энг яхши лаҳзаларида ҳам кўрмаганман. Уни кўрганингизда: «Вой, бу нима эди?» деб ҳайрон бўласиз. Агар мен ушбу усулдан фойдалансам, у ишлайди».

Бу қарама-қаршиликда Царукянни олдиндан ўқиш мумкин деган туйғу пайдо бўлиши мумкин. Албатта, октагондан ташқарида Арман ҳақиқатан ҳам ўзининг ноанъанавий ҳаракатлари билан ажралиб туради. Аммо октагонда жангчининг услубини осонгина ўқиш мумкин. Царукян рақибидан бир оз пастроқ (175 см), лекин айни пайтда қўл кенглиги (183 см) эътиборни тортади. Жангчи асосий эътиборини масофада ишлашга йўналтиради, асосан стойкада ишлашга интилади, бунга шубҳа йўқ. Ва ҳатто у вазият тақозо қилмаса, курашга кирмасликка ҳаракат қилади.

Биринчидан, Царукян дастлабки жангда партердаги омадсиз ҳаракатлари туфайли ютқазди. Арман кўпроқ зарбалар берганига қарамай, аниқлик Ислам тарафида эди, аммо ёш иқтидор доимий ҳужумлари билан босим қилди. Бироқ, жангда Махачев курашдаги имкониятлари кучлилигини кўрсатди. У тўртта тейкдаун амалга оширди, бу рақибини олти дақиқа давомида назорат қилиш имконини берди. Арман бунга жавобан бор-йўғи битта тейкдаун билан рақибини бир дақиқадан кўпроқ ушлаб тура олди. Бундай вазиятда ҳакамларнинг қарори жуда аниқ ва мантиқий туюлди. Ўша жанг картинаси яна такрорланиши мумкин деган гумон бор.

Иккинчидан, курашга киришга уринишлар Арманни бошқа жангларда ҳам катта муаммоларга олиб келди. Унинг энг омадсиз жанглари қандай ўтганини эслаш кифоя. Царукян Матеуш Гамротга ютқазди, Гамрот олти марта тейкдаун амалга оширди. Албатта, Арман ҳамон бу жангда мағлуб бўлмаганини даъво қилмоқда. Ҳакамларнинг қарори эса дастлаб катта шов-шувга сабаб бўлди. Аммо статистика ҳакамларнинг қарори тўғри эканлигини кўрсатиб турди. Чарльз Оливейра билан жангда ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Бразилиялик жангчи  тўртта сабмишен амалга оширди. Очиғини айтганда, бу ҳам Арман учун яхши статистика эмас.

Ислам бироз баландроқ - 178 см, лекин айни пайтда унинг қўли унчалик ҳам узун эмас - 178 см. Ва албатта, чемпионда ранг-баранглик бор. Буни доғистонликнинг ғалаба қозонган усуллари ҳам кўрсатади. Махачев 26 та жангда ғалаба қозонди. Олтита ҳолатда Ислам рақибларини нокаутга учратган ва 11 марта жанг сабмишен билан якунланган. Тўққизта жангда эса ҳакамлар қарори билан ғолиб бўлди. Махачевнинг умумий стилини ўқиш ҳам қийин эмас. Россияликнинг сўнгги жанглари деярли бир хил усулда якунланган.

Ислам ишни разведкадан бошлайди. У дастлабки дақиқаларда стойкада ишлайди, рақибни чарчатишга ҳаракат қилади. Бу Оливейра ва Волкановски билан реваншда содир бўлди. Ва агар бу ишламаса, Махачевнинг режаси иложи борича соддалашади. Россиялик рақибларини партерга йиқитишни бошлайди. Дастин Порье билан тўқнашувда худди шундай бўлган. Ислам жанг давомида беш марта тейкдаун амалга оширди. Қизиғи шундаки, у тейкдаунларини бутун жанг давомида тенг равишда тақсимлади. Шу боис Махачев энди бу устунлигида унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.

Жанг беш раундда давом этишига ишонч бор. Натижа ҳакамлар қарорини кутади. Арман масофада ишлашга ҳаракат қилади. У рақибни ўзига яқинлаштириб қўйиш қанчалик хавфли эканлигини жуда яхши билади. Махачев рақибини хотиржамлик билан партерга «таклиф этиш» ва партерда хоҳлаган ишини қилиш учун масофани қисқартиришни кутади. Балки чемпион жанг бошидаёқ таваккал қилиши ҳам мумкин. Бироқ шундан сўнг у ўз муаммоларини профессионал тарзда ҳал қилишга ўтади. Шу билан бирга Ислам ҳакамлар учун муҳим тейкдаунларни амалга оширишни ҳам унитмайди. Бундай вазиятда Царукянни фақат битта нарса қутқариши мумкин - ноанъанавий ҳаракат.

Аммо Арманнинг кутилмаган совғаси ҳам муваффақиятни кафолатлай олмайди. Ислам том маънода афсонавий Хабиб Нурмагомедовнинг ҳақиқий давомчисидир. Махачев катта куч захирасига эга эканлигини бир неча бор намойиш этди. Чемпионни мағлуб этиш учун сиз уни нокаут қилишингиз керак бўлади. Аммо Царукян шундай лаҳзани топа оладими, йўқми бу катта савол. Ислам ўз вақтини жуда яхши ҳис қилади ва бу зарба механизмини тушунади. 

Балки, Царукян шунчаки эътиборни тортиш мақсадида хай-кикларини овоза қилмоқда. Арман режалари ҳақида гапирар экан, балки жанг  учун бутунлай бошқача сюрприз тайёрлаб қўйгандир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг