UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

10 июн 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC`нинг янги рейтинглари сунъий интеллект томонидан шакллантирилади

Шу ойда тақдим этиладиган янги UFC рейтинг тизими администратори сунъий интеллект бўлади.

Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Рейтинглар бир-икки ҳафтадан кейин эълон қилинади. Улар аллақачон тайёр ва тез орада биз уларни эълон қиламиз. Сунъий интеллект аллақачон шу ерда, хонимлар ва жаноблар!", - деди лига раҳбари.

Маълумотларга кўра, максимал объективликка даъво қиладиган янги рейтингларнинг асосий хусусияти шундаки, жангчиларнинг позициялари овоз берувчиларнинг фикри, шахсий афзалликлар, субъектив омиллар ёки спортчиларнинг машҳурлиги билан эмас, балки фақат октагондаги ютуқлар билан белгиланади.

Айни пайтда вазн тоифасидан қатъи назар, ташкилотнинг энг яхши жангчиси россиялик Ислам Махачев бўлиб, у ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ўзида сақлаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг