UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

13 июл 07:31
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон-2026. Эркаклар ўртасидаги турнирда чемпион аниқланди

Дунёнинг биринчи ва учинчи ракеткалари ўртасидаги учрашув билан "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирига якун ясалди.

Ҳал қилувчи финал баҳсда сайёрамизнинг биринчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги чемпиони, италиялик Янник Синнер ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқди. Уч соату 48 дақиқа давом этган учрашувда Синнер камбэк амалга оширди - 6/7 (7), 7/6 (2), 6/3, 6/4.

Бу билан Янник чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш баробарида теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини янада йириклаштириб қўйди - 11:4. Баҳс давомида Синнер 15, Зверев эса 17 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик италиялик томонида бўлди - 2 га 1. 

Икки ҳафталик меҳнат Янникка 4 млн 825 минг доллар мукофот пули келтирди. Вице-чемпион Александр Зверев эса 2 млн 412 минг доллар ишлаб олди. 

Маълумот учун, Янник Синнер ўтган йилги финалда испаниялик Карлос Алькарасни мағлубиятга учратган эди. Бу йилги турнирда Алькарас соғлиғидаги муаммолар сабаб иштирок этмади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг