UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

10 июл 11:56
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Дунёнинг биринчи ракеткаси мағлуб этилди

Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири давом этмоқда.

Бироз кутилмаганда дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синер мусобақадаги иштирокини 1/4 финалда якунлади. Рейтингнинг бешинчи поғонасида бораётган россиялик Даниил Медведев роппа-роса 4 соат чўзилган беш сетлик учрашувда италиялик номдор рақибини мағлуб этишни уддалади - 6/7(7), 6/4, 7/6(4), 2/6, 6/3.

Медведев 1/2 финалга чиқиш баробарида Синнердан қабул қилиб олинган 5 та мағлубиятдан иборат нохуш серияга ҳам якун ясади. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Даниил фойдасига бўлиб турибди - 7:5. Медведев 15, Синнер 17 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан брейкка эришган. Қўшхатолар рус теннисчисида кўпроқ бўлди - 11 га 4! 

Даниил Медведев фаолиятида тўққизинчи маротаба "Катта Дубулға" турнирларининг ярим финалида ўйнайди. У ўтган йили ҳам Уимблдон турнири ярим финалига етиб келганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг