UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

12 июл 13:08
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар маълум

Лондон шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири ўзининг ҳал қилувчи босқичига кирди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди. Ярим финалнинг илк жуфтлигида турнирда 15-рақам остида сараланган австралиялик жуфтлик - Макс Пёрселл ва Жордан Томпсон мусобақанинг биринчи рақамли тандеми - испаниялик Марсель Гранольерс ҳамда аргентиналик Орасио Себальос ҳамкорлигини 6/4, 6/4 ҳисобида таслим этди.  

Иккинчи ярим финал учрашувида эса финляндиялик Харри Хелиоваара ва британиялик Генри Паттен турнирнинг 9-рақамли жуфтлиги - британиялик Нил Скупски ҳамда Янги Зеландия вакили Майкл Винусдан устун келди - 6/4, 7/6(1). Ҳал қилувчи финал учрашуви эртага, 13 июль куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг